

Кеча кечқурун ўтган мавсумда “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Артём Филипосян ва Жасур Ҳасанов билан жамоа расмий келишувга эришди.
Бугун яна бир футболчи билан шартнома имзоланди. Ўтган мавсум “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилган Зоҳир Пиримов “Бухоро” билан шарнома тузди ва янги мавсумда “Бухоро” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Бир қатор футболчилар билан музокаралар давом этмоқда...




