

2011 йилда "Бунёдкор" сафида ўйнаган сербиялик ҳужумчи Австралиянинг "Ньюкасл Жетс" клуби билан шартнома тузди. "Қалдирғочлар" сафини тарк этгач Трифунович Хитойда "Лиаонинг Вховин", Қозоғистонда "Атирау" ва Сербияда "Раднички Ниш" клублари шарафини ҳимоя қилди.
Маълумот учун, Трифунович 2011 йил олий лигада 17та гол билан тўпурар бўлганди.




