UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  1 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  1 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  41 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  32 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11

Милош Трифунович: Ўзбекистондан қолган эсдаликлар кўп Янгиликлар

Милош Трифунович: Ўзбекистондан қолган эсдаликлар кўп

2011 йилги Ўзбекистон чемпионати тўпурари, “Бунёдкор”нинг собиқ аъзоси Милош Трифуновични юртимизда яхши эслашади.
У “қалдирғочлар” сафида жами 36та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 22 бор аниқ нишонга олишни уддалаганди. Айни пайтда Хитой суперлигасининг “Ляонин Хувин” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Трифунович “Бунёдкор” жамоасида ўтказган дамларини хотирлади.

- Милош, Ўзбекистонда ўтказган даврингизни фаолиятингиздаги энг ёрқин мавсум деса бўладими?
- “Бунёдкор”да жуда ажойиб кунларни бошдан кечирдим. Умуман футболчилик фаолиятимдаги энг сермаҳсул йил ҳам айнан Ўзбекистонда ўтди. Шу боисдан ҳам “Бунёдкор” футбол клуби мен учун қадрли бўлиб, хотирамда абадий сақланган.

- “Бунёдкор”ни тарк этиб, Хитойда ўйнаётгангизга ҳам икки йил бўлди. У пайтда юртимизда сербиялик футболчилар кўпчиликни ташкил этишарди. Ҳозир эса ундай эмас. Айтингчи, юртимиздаги футболчилардан кимлар билан алоқани сақлаб қолгансиз?
- Очиғини айтсам, 2012 йилги Осиё Чемпионлар лигаси пайтида “Бунёдкор”га ишқибозлик қилдим. Жамоа ярим финалга етиб борган паллада ўзимга ўзим Хитой клубига ўтиб хато қилдиммикан, деб саволлар ҳам бера бошладим. Ўша кезларда “Бунёдкор” футболчилари билан ижтимоий тармоқлар орқали хабарлашиб турардик. Ҳозир эса деярли ҳеч ким билан гаплашмай қўйганман.

- Ҳали ҳам голларингизни “совуқ” кўринишда нишонлаяпсизми?
- Ростини айтсам, одатий учрашувларда гол урсам хурсандчилигимни сездирмайман. Лекин ўша учрашувнинг аҳамияти баланд бўлса ёки голимни нишонлаш учун қандайдир сабаб топилса албатта кўринишим ўзгаради. Хитойда ҳам шунга ўхшаш саволларни кўп беришади.

- Янги барпо этилган, мамлакатимиздаги энг улкан арена бўлмиш “Бунёдкор” стадиони ҳақида эшитдингизми?
- Ҳа, стадион маълумотлари ва суратлари билан интернетда танишиб чиқдим. Шахсан менга ёқди. Жуда ажойиб арена! Умид қиламанки, кейинчалик ушбу стадионда тўп тепиш бахтига муяссар бўламан.

- Сиз билан юртимизда рўй берган бирон-бир қизиқ воқеликни эслай оласизми?

- Мен учун юртингиздан қолган муҳим эсдалик бу – “Бунёдкор” билан чемпионликка эришганим ва Ўзбекистоннинг энг яхши тўпурари бўлганимдир. Ишонинг, ҳамма футболчида ҳам бунақанги омадли мавсум бўлавермайди.

- “Бунёдкор”дан яна таклиф тушса рози бўлармидингиз?
- Ҳа, албатта.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика