"Бунёдкор"нинг рақиби мағлубиятга учради, Азизбек Ҳайдаров тўлиқ ўйнади
07 янв 2016 23:55
Янгиликлар
"Бунёдкор"нинг рақиби мағлубиятга учради, Азизбек Ҳайдаров тўлиқ ўйнади
Бунгача
“Фужайра” ва “Ал-Васл” билан дуранг қайд этиб, “Ал-Дафра”га имкониятни
бой берган дубайликлар БАА чемпионатининг 14-турида “Ал-Шаржа”дан мағлуб
бўлишди – 1:2.
Учрашувдаги ҳисобни 58-дақиқада “Ал-Шабаб”нинг
чилилик легионери Карлес Вильянуэва очди. Лекин 71-дақиқада Рашид Носир
ўртадаги мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи
дақиқада Вандерлей “Ал-Шабаб” дарвозасини ишғол қилиб, “Ал-Шаржа”га
иродали ғалаба келтирди.
14 учрашувда 20 очко жамғарган Каио Жуниор бошчилигидаги “Ал-Шабаб” мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.
БАА чемпионати, 14-тур
7 январь, пайшанба
“АЛ-ШАРЖА” – “АЛ-ШАБАБ” 2:1
Голлар: Вильянуэва 58 (0:1), Рашид Носир 71 (1:1), Вандерлей 90+2 (2:1)
“Ал-Шабаб” таркиби: 18.Салим Абдулла, 3.Муҳаммад Али, 4.Муҳаммад Марзуқ, 7.Азизбек Ҳайдаров, 9.Жо (30.Муҳаммад Жума 87), 10.Карлес Вильянуэва, 11.Энрике Луваннор, 15.Давуд Али (77.Рашид Ҳасан 72), 25.Маҳмуд Қосим, 26.Ҳасан Иброҳим, 70.Аҳмад Сулаймон (29.Абдулраҳим Ҳусайн 46)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар