UZ

Сўнгги янгиликлар

05:33Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 05:20Миржалол Қосимов: "Мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлган ўзбекистонлик барча ишқибозларга катта раҳмат"  20 02:54Ла Лига. "Реал" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Бенземадан дубль  6 02:49Носир Ал Хелайфи "Ювентус" президенти Аньеллининг ўрнини эгаллади   4 02:41"Милан", МЮ ва "Арсенал" "Ювентус" марказий ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  1 02:23АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Астон Вилла"ни мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  1 02:17Франция Кубоги. Икарди хет-тиркка эришган кечада ПСЖ "Анже"ни аяб ўтирмади, "Монако" "Лион" устидан ғалаба қозонди  2 02:09Ла Лига. "Атлетик" бир киши кам бўлиб қолган "Бетис"ни юта олмади, "Вальядолид" мағлубиятдан қутулиб қолди, "Алавес" "Вильярреал"ни ютди  0 01:55ОЧЛ. АГМКдан суперкамбэк ва тарихий ғалаба!  299 01:51А Серия. Алекс Сандронинг дубли "Ювентус" ғалабасини таъминлади, "Интер" меҳмонда дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  1 01:42А Серия. Пандев дублга эришган, Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда "Женоа" жанговар дуранг қайд этди  9 01:33Бундеслига. Дортмунднинг "Боруссия"сида ишончли ғалаба, "Боруссия" Мёнхенгладбахда мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:17Беларусь Кубоги. БАТЭ "Торпедо-БелАЗ"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди, Умаров 66 дақиқа ўйнади   1 00:54Виллиан келажакдаги режалари билан ўртоқлашди  2 00:33Месси "Барселона" билан мавсум якунлангандан сўнг музокара олиб боради   2

Янги либос, чипталар ва бошқа масалалар - "Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

Янги либос, чипталар ва бошқа масалалар - "Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби жамоага янги келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.

Тадбир ўз якунига етди. Ушбу саҳифа орқали тадбирдан онлайн матнли трансляция олиб борилди. 

- - - - - 

Улуғбек Мирзаев: Тадбиримизни чиройли ўткадик. Барчага раҳмат. Янги мавсумда барча футболчиларга омад тилайман. Бугунги учрашувда иштирок этганларда миннатдорчилик билдираман. Жамоа учун тун-у - кун ишлаяпмиз. Клуб учун жонимизни берамиз. Ўйлайманки, энг юқори вазифаларни бажаришга тайёрмиз ва буни амалга ошириш қўлимиздан келади. 


Шундан сўнг сайтимиз мухбири ўзини қизиқтирган савол билан бош мураббийга мурожаат қилди: 

- Аввал ҳам мураббий сифатида ишлагансиз. Аммо энди сиз бош мураббий сифатида ишлайсиз. Бундай ролда ишлашга қай даражада тайёрсиз?

- Бор эътиборим, "Бунёдкор"ни чемпионлик даражасига қайтариш. Аммо, футбол жамоавий ўйин. Мен бир ўзим хеч нарса қила олмайман. Биз биргаликда барча мақсадни амалга оширамиз. 

- Жамоа ўйин услубида қандай ўзгариш кўришимиз мумкин?

- Мен жамоада тўртинчи йил ишлаяпман. Биз фақат ҳужумкор, мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатмоқчимиз. Мақсадимиз терма жамоага яхши футболчиларни етказиб беришдир. 

- - - - - 

Сўнгра клубнинг янги президенти учун тайёрланган рамзий маънодаги футболка намойиш этилди. У бугун клуб раҳбарига топширилиши лозим эди. Аммо, баъзи сабабларга кўра, Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев бугунги тадбирда қатнаша олмади.  

- - - - - 

Унга кўра, клуб шарафини янги мавсумда қуйидаги янги футболчилар ҳимоя қилишади: дарвозабон Равшан Ягудин, Диар Талхатов, Авазбек Ўлмасалиев, Суннатилло Абдуллажонов, Санжар Рашидов, Одилжон Абдураҳмонов (Қирғизистон), Бек Абдуллаев, Иброҳим Томива (Нигерия), дарвозабон Зафар Сафоев. 

- - - - - 

Сўнгра тадбирнинг иккинчи қисми бошланди - унда мавсум давомида жамоа шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар ва клубга янги келиб қўшилган футболчилар расман таништирилди. 

- - - - - 

Шундан сўнг, фан-клуб вакиллари клубни қўллаб-қувватловчи қўшиқни куйлаб беришди. 

- - - - - 

Фан-клуб раиси Шавкат Имомов: "Бунёдкор"га келган барча футболчиларга "Хуш келибсиз" деб қоламиз. Биз мухлислар клубимизни хеч қачон ёлғизлатиб қўймаймиз. Сиз эса майдонда чиройли ўйин кўрсатиб берсангиз кифоя. Ўйин вақтида қўллаш учун чиройли совғалар тайёрлаб қўйганмиз. 

- - - - - 

Акбар Дадашев чипталар ва стадионга кириш ҳақида: "Ўзбекистон чемпионатига тайёргарликни якунладик. Суперлига ўйинларига чиқарилган чипталар ҳақида гапирсак, ПФЛ томонидан бизга тақдим этилган чипталарга ўз ҳомийларимиз рамзларини, ўйинлар бошланиш вақтлари ва бошқа маълумотларни жойлаштирдик. Чипталар нархи эртадан сотувга чиқади ва 15 000 сўмдан бахоланган. СИП чипталар нархи эса 40 минг сўмни ташкил этади. 

Таклифномалар эса ВИП меҳмонлар учун мўлжалланган. Қолаверса, барча ходимларимизни аккредитациядан ўтказдик. 

- - - - -

Улуғбек Мирзаев: "Клуб маркетинг орқали бош ҳомий берадиган пуллардан ташқари, ўзи маблағ ишлаб топишни ҳам мақсад қилиб қўйган. Бу борада ишлар олиб борилди. Тўғри, пандемияда корхоналар маблағларида, реклама учун ажратилган пулларда қисқаришлар бўлди. Аммо шундай бўлсада, бу бўйича ишлар олиб бордик. Тахминан 6-7 компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда. Биз чиройли ўйинлар билан барчани хушнуд қилсак, ҳамкорларимиз ҳам бу орқали ўз компаниялари имиджини ошириб олишади. Қўшимча маблағлар эвазига биз футболчилар олдидаги мажбуриятларимизни бажарамиз, академиядаги ишларни давом эттирамиз, майдонни таъмирдан чиқарамиз. Ҳали ишлар кўп. Ўйлайманки, бу борада наъмуна кўрсата оламиз. 

- - - - - 

Янги либослар ҳақида админстратор Шоазиз Шоғиёсов: "Бу йил Германиянинг "ЖАКО" бренди томонидан тақдим этилган либосларда ҳаракат қиламиз. Бундай либосларда аввал ҳам чемпионликни қўлга киритганмиз. Умид қиламизки, бу йил ҳам ушбу формаларда чемпионликни нишонлаймиз. 

- - - - - 

Лутфулло Тўраев: "Адидас" тўпларидан икки кундан буён машғулотларда фойдаланмоқдамиз. Бизга тўпнинг фарқи йўқ, футболчилардан фақат футбол ўйнаш талаб қилинади. Олдимизга қўйилган мақсадни, жамоа билан бирлашган ҳолда амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Олдимизга чемпионлик мақсадини қўямиз. 

Сарвар Каримов: Мавсумга етарликча тайёргарлик кўрдик. Тўп ҳақида гапирадиган бўлсам, бундай тўплар жамоамиз аъзоларига ёқди. Бу тўпларда кўпроқ гол уриб, камроқ гол ўтказишга ҳаракат қиламиз.

Азизжон Таслимов тўплар ҳақида: "Бу йилги мавсумда "Адидас" тўпларидан фойдаланамиз. Қўшимча маълумот учун, Испания кубогидаги баҳсларда ҳам мана шундай тўплардан ҳам фойдаланишмоқда.

- - - - 

Ботир Парпиев, клуб етакчи мутахассиси "заявка" ҳақида: Жами 54 нафар футболчини йил учун рўйхатдан ўтказдик. Биз QR кодли тизимдан фойдаланмоқдамиз. Унда барча маълумотлар жамланган бўлади. Барчага раҳмат.

- - - - -

Шуҳрат Мақсудов: "Билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Жамоада бош мураббийдан ташқари бошқа ходимлар ҳам бирлашиб иш юритиши лозим. Агар аҳиллик бўлмаса, қандай мураббий жамоани бошқаришидан қатъи назар, натижа келмайди. 

Биз футболчиларимизга катта эътибор қаратсак, 99 фоиз ишонаманки, улар "Бунёдкор"нинг мавқеини қайтара олишади. Аммо, яна бир марта такрорлайман - қарс икки қўлдан чиқади. 

Жамоамиз "Фарғона ҳокими кубоги" орқали йилни яхши бошлашди. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам барчаси яхши бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Бунёдкор"ни қўллаб-қувватлаб турсангиз, олдимизга қўйган вазифани бажарамиз.

- - - - - 

Улуғбек Мирзаев: Ассалому алайкум. Янги мавсумни бошлаш арафасида турибмиз. Хабарингиз бор, яқинда клубимизда раҳбар алмашди. Бундан ташқари, бош мураббий ҳам алмашди. Эндиликда жамоамизни тажрибали Шуҳрат Мақсудов бошқаради. Уларни табриклаймиз. 

Ўйлайманки, мавсумга тайёргарлик яхши ўтди. Биз қадамба қадам ишлаб, терма жамоамизга яхши футболчилар тайёрлаб беришга тайёрмиз. 

- - - - 

Тадбирни клуб матбуот котиби Соҳиб Эгамов олиб бормоқда.

Тақдимот маросими бошланди!

Янги мавсум олдидан таништириш маросими бошланмоқда. Маросимда жамоа мураббийлари, клуб раҳбарлари, футболчилар ва ходимлар иштирок этмоқда. Тадбир бошланишига бир неча дақиқалар қолмоқда. Барча нарса тайёр!

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+5   
09 мар 14:20:12
Samandar//
Bunyodkor bu yil rostanam chempionlikni maqsad qiganga òxwidi. Biz muxlisla faqat va faqat omad tilab duo qilamiz.
+3   
09 мар 15:51:19
Shodlik
Hudo hohlasa Chempionliga xarakat agar shu sastaf bilan 2 3 osayam xafa bo'mimiza bu yil yengi nomla chaqdi Omad Bunyodkorga
+3   
09 мар 15:14:29
Азамат Одилов
Максадимиз Т/Жга яхши футболчиларни еткизиб бериш.Сиз Т/Ж билан чалгимасдан белни махкам килиб бунйодкорни чемпионлик сари етакланг.У йога уз-узидан Т/Ж футболчилари етишиб чикаверади.
+3   
09 мар 14:44:30
Samandar//
Мустафа фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Orzu sanlarga chempionlik
Mayli orzuga ayb yòq.
Lekn szi yozgan kamentizdanam kòrinib turbdi aslida qanaqa odamligiz
+2   
09 мар 16:31:50
Samandar//
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
SHU KAMANDA YUQOLSA XURSAND BULARDIM
Agar bunyodkorga muhlis bòmasez yomon gapirib nima qilasz?
Lekn yaxwi gap gaprmabsz yòqolb ketsn db. Yana òziz blasz.
Bekorga aytiwmagan: yaxwilik qiliwi bilmasen yomonlik ham qimagin db.
+2   
09 мар 15:57:00
Baxriddin Abdullayev
Мавзудан ташкари узр Умид Ахмаджонов хозир каерда ишлаябди
+2   
09 мар 15:49:16
Shodlik
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
SHU KAMANDA YUQOLSA XURSAND BULARDIM
Demak xali beri xursan bo'masakansan yurvur ichin qorali qilib
+1   
09 мар 22:13:28
Farhod07
Tadbir yaxshi o'tipti.Lekin murabiy almashti bir marotaba ham avalgi bosh murabiyni nomi,uni boshqaruvi davomidagi ijobiy natijalar esga olinmagani insonni xafa qiladi.Tan olish kerak V.Abramov onson bo'lmagan davrda,sharoitta murabbiylik qildi ikki mavsum.Jamoa o'yinida mazmun eng kerakligi natija va yangi nomlar yosh oyinchilar yetishib chiqti.Hech bo'lmasa minnaddorchilik bildirib qo'yilsa yaxshi bo'lardi.
+1   
09 мар 20:11:09
Samandar//
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
BU KAMANDAGA MUXLIS BULGAN KAMANDA KAMIDA XX YOSHDA BULSA KERAK KUPI XXX YOSHDA MAN PAXTAKORNI DEYARLI TUG'ILGANIMDAN MUXLISMAN
Yoshni nima axamiyati bor? Manimcha eng muhumi muhlislik madaniyatiga rioya qilish va chin dildan muhlislik qilish.
+1   
09 мар 17:22:17
ArsenalBunyodkor
Лутфулло Тўраев: "Адидас" тўпларидан икки кундан буён машғулотларда фойдаланмоқдамиз. Бизга тўпнинг фарқи йўқ. Kaneshna sanga farqi bomidide tepishni bilmaganingdan keyin
+1   
09 мар 16:58:19
Farrux Mirzayev Yusufjonovich
Samandar// фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Agar bunyodkorga muhlis bòmasez yomon gapirib nima qilasz? Lekn yaxwi gap gaprmabsz yòqolb ketsn db. Yana òziz blasz. Bekorga aytiwmagan: yaxwilik qiliwi bilmasen yomonlik ham qimagin db.
MAN SHU KAMANDA TASHKIL QILINGANDAN BERI SHU GAPNI AYTAMAN
+1   
09 мар 15:12:55
Uzbek uzb
Мустафа фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Orzu sanlarga chempionlik
Sir bomasa qaysi jamoaga muhlislik qilasz
   
09 мар 21:26:18
Samandar//
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
BUTUN O'ZBEKISTONNI XATTO MAXALA KAMANDASI XOXLAGAN DAVLAT BILAN UYNASIN MAN MUXLIS BULAMAN LEKIN BU KAMANDA UYNASA XECH QACHON
Xc km sizga bunyodkorga muhlis bòlin dmadiku. Bunaqa deyishga xaqqiyam yò. Prosta man etvotganim szi yozgan kamentlariz yaxwimas dmociman. Balkim bunga qanaqadur òziga yarawa sabablariz bordur lekn buni xammaga kòrsatw yaxwimas manmca
   
09 мар 21:01:29
Farrux Mirzayev Yusufjonovich
Samandar// фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yoshni nima axamiyati bor? Manimcha eng muhumi muhlislik madaniyatiga rioya qilish va chin dildan muhlislik qilish.
BUTUN O'ZBEKISTONNI XATTO MAXALA KAMANDASI XOXLAGAN DAVLAT BILAN UYNASIN MAN MUXLIS BULAMAN LEKIN BU KAMANDA UYNASA XECH QACHON
   
09 мар 18:45:34
Samandar//
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
MAN SHU KAMANDA TASHKIL QILINGANDAN BERI SHU GAPNI AYTAMAN
Bu gapni qacondan beri aytishizi qiziģi yòq xc kmga. Eng asosiysi qacon wu gapni aytiwi tòxtatib wu kamandaga muhlislik qiladigan insonlani dilini oģritishni bas qilishiz qiziq manimcha. Bu mani shaxsiy fikrim. Yana òziz bilasz.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика