UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  4 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  7 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  3 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11

"Бунёдкор" майдонига нима бўлди? Стадион директори батафсил маълумот берди Янгиликлар

"Бунёдкор" майдонига нима бўлди? Стадион директори батафсил маълумот берди

Иккинчи давра бошидаги "Локомотив" - "Олимпик" ва "Бунёдкор" - "Андижон" учрашувлари "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтди.

Ушбу ўйинларда "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳолати кўпчиликнинг эътиборини тортгани бор гап. Сентябрь ойидан бошлаб ушбу стадионда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини ўтказишни бошлайди. Жуда ҳам муҳим баҳслардан олдин майдон ҳолати идеал бўлиши керак. Биринчи даврада бу стадионда "Бунёдкор"дан ташқари "Бухоро" ҳам уй ўйинларини ўтказди. Иккинчи даврада эса "Бунёдкор" билан бирга "Локомотив" ўз уй ўйинларини ўтказишни бошлади. "Пахтакор" ҳам Элит Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинларни шу майдонда ўтказади.

Майдоннинг ҳолатини билиш учун "Бунёдкор" стадиони бош директори Шерзод Ҳақбердиев билан боғландик.



"Биласиз стадион ичида ҳаво айланмайди, ҳаво ҳам 45 даража иссиқдан пастга тушмади. Ўтган йил ёзги чилладан кейин ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Ҳаво ҳарорати пасайгач, барчаси ўз жойига тушади ва майдон яна ўз ҳолатига қайтади. Айни пайтда стадион ходимлари ёрдамида майдон ичида микроиқлим яратдик. Бунда сув майса устига кучли шамол орқали сепилади.

Эсингизда бўлса, икки йил аввал майдонимизга сунъий чим экилганди. Қоидаси бўйича бундай стадионларда бир йилда бир марта сунъий майсанинг усти тозаланиб туриши ва табиий майса учун уруғ экиш керак. Уруғ экиш учун энг қулай муддат баҳор ёки куз фасли. Ўтган йил бизда вақт бўлганди шуни амалга оширгандик. Бу йил эса вақт етарли бўлмади ва ҳозиргача тозалов ишларини амалга ошира олмадик. Насиб қилса режамиз бўйича ноябрь ойида тозалаш ва уруғ экиш жараёнини амалга оширамиз.

Албатта табиий майдонда тез-тез ўйинлар ўтказлиши ҳам майса сифатига таъсир қилмасдан қолмайди. Шунга қарамай, стадион бўлажак муҳим ўйинларда идеал ҳолатда бўлиши учун бор кучимиз билан ишлаяпмиз", - деди "Бунёдкор" стадиони бош директори Шерзод Ҳақбердиев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика