“Бунёдкор” Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Narzulla Saydullayev
21 фев 2016, 07:47
Хабарингиз бор, 23-24 февраль кунлари Осиё Чемпионлар лигаси турнирининг 1-тур учрашувлари ўтказилади.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси илк турни меҳмонда Ар-Риёднинг “Ал-Наср” клубига қарши ўтказади. Шу муносабат билан “қалдирғочлар” делегацияси бугун (21 февраль) эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига йўл олишди.

Эслатиб ўтамиз, 1-тур доирасидаги “Ал-Наср” – “Бунёдкор” учрашуви 23 февраль куни Ар-Риёддаги “Қирол Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан 22:15да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›