UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  0 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  4 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  2 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  8 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  5 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  53 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4

"Бунёдкор": Озодбек Назарбековдан миннатдормиз! Янгиликлар

"Бунёдкор": Озодбек Назарбековдан миннатдормиз!

30 ноябрь куни “Бунёдкор” ФКни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Байрам кечасидаги хонандалар чиқишларини Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков очиб берди. Эътиборлиси айнан Назарбеков томонидан “Бунёдкор” ФК учун куйланган мадҳия тадбирда янграган илк тарона бўлди. Элимиз суйган хонанда “Бунёдкор” қўшиғини жонли равишда ижро этиб, маросим қатнашчиларини хушнуд этди.

Озодбек Назарбеков ўз чиқишини якунлагач, унга “Бунёдкор” аъзоси Анвар Ғофуров миннатдорчилик дипломини топширди. Ушбу эсдаликда қуйидаги сатрлар битилган.

2013 йил “Бунёдкор” футбол клуби учун жуда ҳам омадли бўлди. Асосий жамоамиз ўз тарихида бешинчи маротаба Ўзбекистон чемпионлигини ва тўртинчи бор мамлакат кубогини қўлга киритди. Шунингдек, ёшларимиз клубнинг пойдевори мустаҳкам эканлигини амалда исботлаб, Ўзбекистон ёшлар лигасида ғолиб чиқдилар.

Бу муваффақиятларга эришишимизда, шубҳасиз, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг хизматлари беқиёсдир! "Бунёдкор" футбол клуби жамоаси Озодбек Назарбековнинг катта ёрдамини ҳар доим ва ҳар ерда ҳис этиб туради.

Биз билан бирга эканлигингиздан миннатдормиз!

П.С.Таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда “Бунёдкор”нинг уй учрашувлари танаффус пайтида Озодбек Назарбековдан ташқари яна бир қатор эстрадамиз юлдузлари ҳам иштирок этишди. Ана шундай хонандалардан Шохжаҳон Жўраев, Даврон Эргашев, Алишер Файз, Самандар Ҳамроқулов, Лариса Москалёва, Валижон Шамшиев, Отабек Муталхўжаев, Равшан Собиров, Улуғбек Исмоилов, Оролмирзо Сафаров, “Шод” ва “Зарба” гуруҳларига “Бунёдкор” ФК ўз миннатдорчилигини билдиради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика