UZ

Сўнгги янгиликлар

04:55“Базель” қаторасига саккизинчи марта Швейцария чемпионига айланди  3 04:49Испания чемпионати. “Вилярреал” навбатдаги ғалабага эришди  0 04:43Германия чемпионати. “Байер” ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазиб қўйди  1 04:36Италия чемпионати. “Ювентус” сафарда дуранг қайд этди  0 04:31“Уэмбли” янги мавсумда “Тоттенхэм”нинг уй учрашувларига мезбонлик қилади  1 04:28Бартра машғулотларга қайтди  0 00:07Жозе Моуриньо: “Машғулотларга зўр бераяпман. Марказий ҳимояда ўйнашим мумкин”  6 23:37“Реал” 365 нафар ишқибозларининг абонементларини бекор қилди  4 21:54Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"  69 21:52Жасур Абдураимов: "Ёш футболчиларнинг дебюти ва ғалабадан хурсандман"  31 21:45Olamsport: Даврон Файзиев Кличко-Жошуа жанги ҳақида, Шарапова тўхтамаяпти ва бошқа хабарлар  3 21:44"Тоттенхэм" охирги 57 йилдаги энг яхши натижани қайд этди  8 21:19"Рома" Пеллегринини 30 миллион еврога баҳолади  0 20:52Камиль Глик: "Жардим йил мураббийи бўлишга лойиқ"  4 20:21Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди  160

21 авг 18:56
Янгиликлар

"Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги финалига йўл олди

Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўзаро тўқнаш келишди.
Ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Ўйин бошланди. 8-дақиқада"Локо"даги Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан чиройли тўп ошириш қилди. Нагаевнинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.14-дақиқада Зотеев ўнг қанот бўйлаб олдинга ўтди ва тўпни тезлик билан чап оёғига тўғрилаб, дарвоза томон кучли зарба йўллади. Лекин унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.22-дақиқада Ҳасанов узатган тўп Шораҳмедовдан ўтиб, Карпенкога келди. Викторнинг ўз услубида йўллаган кучли зарбасини Зухуров қайтариб қолди. Кейинги дақиқада "Бунёдкор"нинг жавоби. Жасур Ҳасанов узатган пасни Блажич голга айлантириши мумкин эди. Унинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасини бугун таваллуд айёмини инишонлаётган Бугало қайтарди. 38-дақиқада Карпенконинг бурчак зарбаси ҳамма футболчилардан ўтди ва Иномовга келиб тушди. Исломнинг зарбасини дарвоза чизиғи ёнгинасидан Пишур қайтариб қолди.Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
 

Иккинчи бўлим бошланди. 55-дақиқада Мезбонлар чамаси 24 метрлар узоқликдан чалиб йиқитишди. Белгиланган жарима зарбасини Олександр Пишур ерлатиб кучли зарба билан дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни очди - 0:1. 65-дақиқада Зотеев тўпни эгаллаб олиб Пишурга узатди ва ўзи жарима майдончаси ичига кириб борди. Ҳимоячилар Олег билан овора бўлиб қолишганидан фойдаланган Саша чап оёқда кучли зарб билан Бугало дарвозасини ишғол қилди. Ҳисоб 0:2га ошди.83-дақиқада яна бир қулай имконият. Шораҳмедовнинг тўп оширишини Пишур боши билан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.Ўйин мана шу ҳисобда якунланди ва "Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги финалига йўл олди.

“Локомотив” (Тошкент) – “Бунёдкор” (Тошкент) 0:2
Голлар:
Олександр Пишур 55, - 0:1.Олександр Пишур 65, - 0:2.
Ҳакамлар:
Владислав Цейтлин (Тошкент), Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Андрей Цапенко (Янгийўл), Ҳасан Рўзиев (Тошкент)
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
"Локомотив": 1.Павел Бугало, 3.Евгений Гоголь, 8.Акмал Холматов (24.Иброҳим Раҳимов, 86), 16.Жасур Ҳасанов, 19.Ислом Иномов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Иван Нагаев, 29.Виктор Карпенко (7.Садриддин Абдуллаев, 58), 30.Дилшод Жабборов (сардор), 55.Илҳомжон Суюунов (15.Собир Усмонхўжаев, 71), 99.Александр Оника.
Захира: 12.Тимур Ғаниев, 2.Сардор Раҳмонов, 17.Салим Мустафоев, 41.Қувондиқ Рўзиев.
"Бунёдкор":  25.Муроджон Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (сардор), 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич (8.Жавлон Иброхимов, 90+2), 11.Олександр Пишур (29.Анвар Бердиев, 88), 13.Лутфулла Тўраев,  16.Артём Филипосян,  19.Жасур Ҳасанов, 33.Олег Зотеев (14.Алибобо Раҳматуллаев, 79).
Захира:  45.Акбар Тўраев, 9.Игорь Таран, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев.
Огоҳлантиришлар: Александр Оника 19, Олександр Пишур 48, Ислом Тўхтахўжаев 90+1.
Биринчи ўйин: 2:2
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  160
Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди
Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида...  74
Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил...  68
Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат" Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, ҳар...  57
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: