"Бунёдкор" олти футболчини ижарага берди

Narzulla Saydullayev
12 мар 2014, 22:58
"Бунёдкор" клуби бир қатор футболчиларни ижарага беришга қарор қилди
"Бунёдкор" футбол клуби мавсумнинг қолган қисмида ўйин амалиёти кам бўлиш эҳтимоли юқори бўлган ҳамда ёшлар таркибида ўзларини яхши ҳислатларини намойиш этган бир неча футболчиларни олий лиганинг бошқа клубларига ижарага берди.

Бу ҳақда “қалдирғочлар” расмий твиттери хабар бермоқда.

Жумладан: Фурқат Ҳасанбоев - "Сўғдиёна", Камронбей Кападзе ва Жавлон Мирабдуллаев - "Андижон", Орифжон Мамажонов ва Шукурали Пўлатов - "Навбаҳор", Дилшод Ҳамроев - "Қизилқум" каби клубларда ўйнашади.

Маълумот учун, Олий лига 1-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви 15 март куни "Пахтакор" марказий стадионида соат 17:00да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia