UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

“Бунёдкор” – “Олмалиқ”. ВИДЕО превью Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Олмалиқ”. ВИДЕО превью

Чемпионатнинг икки пешқадами “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” жамоалари олий лига 3-тури доирасида куч синашишади.

Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги ўн учинчи тўқнашуви сифатида қайд этилади. Бунгача ўтказилган ўн икки учрашувнинг тўққизтасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган бўлса, икки учрашув олмалиқликларнинг ғалабаси билан якун топган. Яна битта баҳсда жангавор дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи – 26:12, “Бунёдкор” фойдасига.

Ўзаро ўйинлар тўпурари Анваржон Солиев ҳисобланади. Ушбу ҳужумчи олмалиқларга қарши саккиз учрашувда майдонга тушиб, рақибни етти бор “ҳафа” қилган.

Эслатиб ўтамиз, олий лига-2014 3-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Олмалиқ" учрашуви бугун "ЖАР" стадионида соат 17:00да бошланади.

“Бунёдкор” мезбонлигида ўтган учрашувларнинг барчасида тошкентликлар ғалаба қозонишган. Қуйидаги қайдномалардан кўчирмаларда “Бунёдкор” майдонида ўтган учрашувлар келтирилган.

БУНЁДКОР - ОЛМАЛИҚ - 1:0 (0:0)
18.10.2008. 24-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 5217 томошабин
Бош ҳакам: Рустам Саидов - 9,6
Гол: Солиев 81

БУНЁДКОР – ОЛМАЛИҚ 3:1 (3:0)
25.04.2009. 7-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 6725 томошабин
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин – 9,2
Голлар: Рамос 17 (1:0), Солиев 24 (2:0), Солиев 29 (3:0), Фоменко 48 (3:1)

БУНЁДКОР – ОЛМАЛИҚ 1:0 (0:0)
14.08.2010. 16-тур. Тошкент. “ЖАР” стадиони. 3223 томошабин
Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов – 9,1
Гол: Раҳимов 56

БУНЁДКОР – ОЛМАЛИҚ 4:1 (2:0)
19.05.2011. 9-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. 3110 томошабин
Бош ҳакам: Игорь Худойдотов – 8,4
Голлар: Солиев 12 (1:0), Ғофуров 43 (2:0), Трифунович 47 (3:0), Трифунович 58 (4:0), Мамазулунов 66 (4:1)

БУНЁДКОР – ОЛМАЛИҚ 2:0 (2:0)
11.05.2012. 8-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. 432 томошабин
Бош ҳакам: Марат Исмоилов
Голлар: Козак 16 (1:0), Саломов 38 (2:0)

БУНЁДКОР – ОЛМАЛИҚ 4:1 (2:1)
18.10.2013. 3-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 1112 томошабин
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Голлар: Зотеев 1 (1:0), Абибуллаев 11 (1:1), Пишур 25 (2:1), Бердиев 68 (3:1), Бердиев 80 (3:1)

Ушбу видеоҳаволада “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” жамоаларининг Тошкентда ўтган учрашувларида киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.


TAS-IX эмас

 

TAS-IX ҳудуди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика