UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  2 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  18 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳсини бошқарган ҳакамларга нега паст баҳо қўйилди? Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” баҳсини бошқарган ҳакамларга нега паст баҳо қўйилди?

Кеча Ўзбекистон Кубогининг чорак финалидан ўрин олган дастлабки беллашувлар ўтказилди.

“Жар” стадионида “Бунёдкор” пойтахт вилоятининг “Олмалиқ” жамоасини қабул қилиб, ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Ўйинни ФИФА рефериси Азиз Асимов майдон марказида бошқариб борди. Унга қанотларда Олим Абдувасилов билан Наби Рўзимов ёрдам беришди. Ёш ҳакамлардан бири Шерзод Қосимов эса тўртинчи ҳакам вазифасини бажарди. Маълумки, олий лиганинг охирги икки туридан бери ПФЛ расмий сайти ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг топшириғига биноан ҳакамларнинг балларини эълон қилиб боряпти. 


Кеча бўлиб ўтган тўртта учрашув протоколлари ҳам ҳакамлар олган баллар билан сайтга қўйилди. Кечаги баҳс протоколи билан танишиб чиқар эканмиз, “Бунёдкор” - “Олмалиқ” баҳсида ишлаган ҳакамларга қўйилган баҳо эътиборимизни тортди. Назоратчи Александр Попов томонидан ҳакамларга қуйидагича балл қўйилган: Азиз Асимов 6,5 балл, Олим Абдувасилов 7,1 балл, Наби Рўзимов 6,4 балл ва Шерзод Қосимов 7 балл. 

Кеча “Жар”га бориб ўйинни кўрдик, албатта футболга боргандан кейин ҳакамларнинг ҳаракатини ҳам кузатасиз. Қолаверса, “Бунёдкор” - “Олмалиқ” баҳси “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди ва кўплаб мухлислар ТВ орқали томоша қилишди. Фикримизча, бу ўйинда ҳакамлар бригадаси жиддий ва натижага таъсир ўтказадиган хатоларга йўл қўйишгани йўқ. Яққол хато деб асосан иккита ҳолатни кўрсатиш мумкин. Биринчиси, Алибобо Раҳматуллаев иккинчи таймда рақиб жарима майдончаси ичига кириб борган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди, бироқ қанот ҳаками Наби Рўзимов “офсайд” бўлганини ҳисоблаб байроқчасини кўтарди. 


Иккинчи эсда қолган вазият ўйин охирларида содир бўлди. Наби Рўзимов ҳакамлик қилган қанотда тўп олиб берувчи болалардан бири ўйин пайтида тўп билан жонглёрлик қилишни бошлаб юборди ва унинг бу ҳаракати то ўйин охиригача давом этди. Маълумки, майдон четидаги тўп олиб берувчи болаларнинг ўйин пайтида тўпни ўйнашлари мумкин эмас. Тўп мудом ерда туриши керак. Лекин у бола гоҳ ўнг оёқда, гоҳ чап оёқда тўпга зарба бериб вақтини чоғ ўтказди. Буни кўрмаслик эса захира ҳаками Шерзод Қосимовнинг хатоси бўлди. 

Қолган вазиятлар бўйича ҳакамларнинг жиддий хатога йўл қўйишганини эслай олмаяпмиз. Масалан, бош ҳакам Азиз Асимовга нима учун 6,5 балл қўйилганини (6,5 балл тушунарли қилиб айтганда 3 баҳо дегани) фақат учрашув назоратчиси Александр Попов билади. Маълумки, Александр Попов талабчан назоратчилардан бири ҳисобланади. Аммо баъзан талабчанликни ҳаддан ташқари ошириб юборади. Назоратчи ўйин пайтида ҳакамларга устоздек муомалада бўлиши керак, текширувчидек эмас. Агар ҳакамларнинг нима сабабдан паст баҳо олганига аниқ фактлар бўлса, унда эшитишга тайёрмиз. 

Хайрулла Холиқов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика