UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50“Бавария” янги мавсум учун барча чипталарни сотиб бўлди  18 01:28Ўртоқлик учрашувлари. “Интер” “Шальке” билан дуранг ўйнади, “Брюгге” “Атлетик”ка ютқазди ва бошқа натижалар  2 01:02Бонуччи ва Бернардески Италия футболи тарихидаги энг қиммат футболчилар қаторига кирди  10 00:27“Атлетико” янги мавсум учун формасини намойиш этди  3 23:47Назорат учрашув. “Сўғдиёна” – “Зомин” 6:1  7 23:45Россия премьер лигаси: Дербида Ари ЦСКАни "чақиб" олди, Афонин ўйнаган ўйинда эса "Анжи" ғалаба қозонди  8 23:39“Челси” Моратани тақдимотини ўтказди  9 23:12Зума “Челси” билан 6 йиллик шартномага имзо чекди ва...  3 23:09Бундеслиганинг юлдуз мураббийи: "Қизлар майдонда ётиб олиб эркаклардек нолишмайди..."  7 23:05Paris United: Неймар “ПСЖ”га ўтади  21 22:47Фарғона дербисида янги келганлар "Нефтчи"га ғалаба келтирди  19 22:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  11 21:47Жанлуижи Доннарумма: "Нойердан ўрганишга ҳаракат қиламан"  18 21:14Юрген Клопп: "Коутиньо сотилмайди"  32 20:43Спорт. Мария Шарапова 70-йиллар рухидаги фотосессияда қатнашди, икки қиличбозимиз ЖЧда навбатдаги босқичга чиқди  0

11 апр 17:26
Янгиликлар

“Бунёдкор” - “Локомотив”: Очкоси тенг жамоалар баҳси

Бугун олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилади. Марказий учрашувлардан бири сифатида эътироф этилаётган баҳсда “Бунёдкор” “Локомотив”га қарши майдонга тушади.
Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида иккинчи-учинчи ўринларни эгаллаб туришибди. Қолаверса, ҳар иккала клуб ҳисобида бир хил 10 очкодан бор. Демак, ким ғалаба қозонгудек бўлса, ўз рақибини 3 очкога ортда қолдиради.

Мавсум аввалида ўтказилган Суперкубок ўйинида “Бунёдкор” рақибидан 2:1 ҳисобида устун келганди. Лекин бу энди тарих, қолаверса, унда ҳали мавсум бошланмаган эди. Мана энди жамоалар бирмунча кучга кириб олишди, бу эса ўйиннинг янада тезкор кечишидан дарак бермоқда.

“Бунёдкор” олий лиганинг дастлабки тўртта ўйинида 7та гол уриб, иккита ўтказди. “Локомотив” эса 6 бор тўп киритиб, бу жамоа ҳам иккита тўп ўтказиб юборди. Хўш, бугунги ўйин олдидан фаворит ким? Очиғини айтганда, бир нарса дейиш қийин, аммо “Бунёдкор”нинг ўз майдонида тўп суришини инобатга олсак, жамоанинг имкониятлари бироз юқоридек кўринмоқда. Бундан ташқари, “Локомотив”да ўйин билан боғлиқ бироз муаммолар бор. Яъни, “темирйўлчилар” энди-энди ўз ўйинларини топиб боришмоқда.

“Бунёдкор” Миржалол Қосимовсиз бугун ўзининг иккинчи ўйинини ўтказади. Бош мураббийсиз қолган “қалдирғочлар” ўтган тур сафарда “Динамо”ни енгиб қайтишди. Вадим Абрамов бошчилигидаги “Локомотив” эса ўзида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди. Бугунги беллашувда Лутфулла Тўраев, Игнатий Нестеров, Жасур Ҳасанов сингари футболчиларнинг собиқ клубига қарши тўп суриши кутилмоқда.

Энди икки оғиз учрашув ҳаками ҳақида. Бугунги ўйинни тошкентлик рефери Ҳасан Рўзиев бошқариб боради. Рўзиев шу пайтгача “Бунёдкор”нинг ўз майдонида битта ўйинида ҳакамлик қилган. Ўтган йил ўтказилган “Бунёдкор” - “Бухоро” баҳсини бошқарган ва унда майдон эгалари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Рўзиев “Локомотив” иштирокидаги сафар ўйинида ҳам бир марта ҳакамлик қилган. Яъни, шу йил ўтказилган “Навбаҳор” - “Локомотив” ўйинини Ҳасан Рўзиев бошқарди ва унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эсингизда бўлса, ўйиндан кейин “Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳакамлар шаънига номақбул сўзларни билдиргани учун ПФЛ томонидан 10 миллион сўм жарима солинганди.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  148
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  107
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО) 
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО)
Англия премьер лигаси гегемонлари "Челси" ҳамда...  76
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: