"Бунёдкор" футзалчиси 2 ўйинга дисквалификация қилинди

Tolibjon Qosimov
24 фев 2021, 12:33
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга кўра "Бунёдкор" футзалчиси Жасур Содиқовга нисбатан интизом санкцияси қўлланилди.

Футзал Олий лигаси 11-тури доирасидаги "HUAXIN Жиззах" - "Бунёдкор" учрашувида "Бунёдкор" футзалчиси Жасур Содиқов тўп учун кураш вақтида рақиб жамоа ўйинчисининг қорин қисмига ургани учун 2 ўйинга дисквалификация қилинди ва моддий жаримага тортилди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›