“Бунёдкор” – “Ал-Шабаб”. Ўйинолди матбуот анжумани

Narzulla Saydullayev
7 фев 2016, 09:26
Эртага, душанба куни “Бунёдкор” стадионида “Ал-Шабаб”га қарши бўладиган баҳс олдидан ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.

Соат 12:30да бошланадиган тадбирнинг биринчи қисмида “Ал-Шабаб” бош мураббийи Каио Жуниор ва футболчилардан бири ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаради.

Шундан сўнг “Бунёдкор” устози Сергей Лушан ва етакчи футболчилардан бири журналистлар билан мулоқотга киришади.

Шунингдек, 8 февраль куни ҳар иккала жамоа расмий машғулотини ўтказади. Дубайликлар соат 16:00дан эътиборан “Бунёдкор” стадиони майсаларини синаб кўришса, “қалдирғочлар” соат 17:00дан бошлаб асосий майдонда машқ қилшади. Ҳар иккала машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси журналистлар учун очиқ бўлади.

“Бунёдкор” – “Ал-Шабаб” учрашуви олдидан ташкил этиладиган ҳар иккала тадбирга ОАВ вакилларини таклиф этамиз.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” босқичи доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Ал-Шабаб” учрашуви 9 февраль куни “Бунёдкор” стадионида соат 17:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com