Бундеслиганинг 3 клуби Демирга даъвогарлик қилмоқда

Sherzod Nurmatov
28 дек 2021, 21:30
Австриялик фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

"Рапид" вингери Юсуф Демирга Германиянинг 3 та клуби қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "Mundo Deportivo". Футболчи айни дам ижара асосида "Барселона"да ўйнамоқда.

18 ёшли ўйинчига "Айнтрахт", "Байер" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари қизиқиш билдиряпти. Олдинроқ каталонияликлар Демирни сотиб олишни режалаштирмаётгани, шу боис австриялик футболчи январда клубини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

18 ёшли вингер жорий мавсумда барча мусобақаларда 9 ўйин ўтказиб, гол урмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›