

Журналистнинг сўзларига кўра, 32 ёшли футболчини қўлга киритишга бир нечта клублар қизиқиш билдирмоқда. Улардан бири Берлиннинг "Герта" клубидир.
"Нерадзурри"лар Перишични ёзги трансфер ойнасида сотиб юборишга тайёр. Унинг маоши йилига беш миллион еврони ташкил қилади. Хорватиялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.
Иван бундан илгари Бундеслигада "Боруссия Дортмунд", "Вольфсбург" ва "Бавария"да тўп сурган.



