Бундеслига. “Боруссия М” ўз майдонида “Фрайбург”ни юта олмади

16 мар 2019, 08:32
Бундеслигада 28-тур ўйинларига старт берилди.

Турнинг илк ўйинида “Боруссия М” ўз уйида “Фрайбург”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Аввалига 10-дақиқада меҳмонлар вакили Грифо ҳисобни очган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб “Боруссия М” аъзоси Плеа ҳисобни тенглаштирди. Мазкур ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

Боруссия М – Фрайбург 1:1

Голлар: 0:1 – 10 Грифо, 1:1 – 16 Плеа.

Боруссия М – Зоммер, Джонсон, Эльведи, Янчке, Вендт, Закария (Херрманн, 61), Штробль, Хофманн (Раффаэл, 82), Азар, Штиндль (Нойхаус, 71), Плеа.

Фрайбург – Шволов, Штенцель, Шлоттербек, Хайнц, Гюнтер, Хаберер, Франтц (Гондорф, 77), Абраши, Грифо (Хелер, 90), Вальдшмидт (Нидерлехнер, 65), Петерсен.

Огоҳлантиришлар: Абраши (39), Штенцель (70), Грифо (81).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia