Бундеслига баҳслари 9 май куни давом эттириладими?

20 апр 2020, 22:33
Бундеслига баҳслари май ойи бошида давом эттирилиши мумкин.

Германия футбол лигаси бош директори Кристиан Зайфертнинг сўзларига кўра, чемпионат баҳсларини 9 май санасидан мухлисларсиз бошлаш мумкин.

“Шифокорлар гуруҳи футболчилар машғулотидан тортиб ўйин куни бўладиган барча жараёнлар учун концепция ишлаб чиқишган. Бу фақат майдонда эмас, майдон ташқарисида кечаётган жараёнларга ҳам тааллуқли. 

Баҳсларни мухлисларсиз ўтказилиши ҳақида гапирадиган бўлсам, албатта ишқибозларсиз бу ҳолат бироз қизиқарсиз туюлиши мумкин. Аммо иқтисодий томондан бу энг тўғри йўл. Кўплаб жамоалар сақлаб қолинади.

Барчани сабр қилишга чақираман. Пайшанба куни бу масалада клуб вакиллари билан маслаҳатлашамиз”, деди Зайферт.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›