UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо биз кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  62 19:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон (онлайн)  3 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  33 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  4 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1

Бундеслига 2014/15 2014 йил 22 август куни старт олади Янгиликлар

Бундеслига 2014/15 2014 йил 22 август куни старт олади

Куни кеча Гамбург шаҳрида Немис Футбол Иттифоқи (НФИ) нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда келаси мавсум учун бундеслига ва  Германия Кубоги мусобоқалари тақвими тасдиқланди.

Йиғилиш қарорига кўра 2014-2015 мавсум келаси йилнинг 22 август куни старт оладиган бўлди. 17-турдан сўнг, 19 декабрдан бошлаб жамоалар қишги таътилга чиқишади ва у 2015 йилнинг 30 январига қадар танаффус бўлади. Бундеслиганинг сўнгги тур учрашувлари эса 2015 йил 23 май куни бўлиб ўтиши белгиланди. Мавсум якунида бўлиб ўтадиган ўтиш турнири санаси 27 май ва 3 июнь кунлари оралиғи этиб белгиланди. Ушбу минитурнирда бундеслигада сўнгги 3та ўринни банд этган жамоалар иккинчи бундеслиганинг дастлабки 3та поғонани эгаллаган жамоаларига қарши баҳс юритадилар.

Германия Кубоги мусобоқаси тақвимига ҳам бироз ўзгартириш киритилди. Унга кўра янги мавсумда кубок учрашувларининг биринчи давраси 15-18 август кунлари бўлиб ўтади. Иккинчи давра ўйинлари бўлса 28-29 октябрь санасига белгиланган. Кейинроқ 2015 йилнинг 3 ва 4 март кунлари 1/8 финал учрашувлари ўтказилади. Чоракфинал 7-8 апрель, ярим финал эса 28-29 апрель кунлари бўлиб ўтадиган бўлди. Германия Кубоги финал учрашуви 30 май куни Берлиндаги "Олимпиаштадион"да ўтказиладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан бир ҳафта кейин айнан шу стадионда Чемпионлар Лигаси финал ўйини ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика