UZ

Сўнгги янгиликлар

25 ноя 20:49
Янгиликлар

Бундеслига: 13 тур учрашувлари мураббийлар нигоҳида

Германия бундеслигасининг 13 тури ҳам нихоясига етди. Бу тур қизиқарли баҳслар, кутилмаган натижалар ва янги рекордларга бой бўлди.
Учрашувларда қайд этилган ҳисоблар тўғрисида маълумот берган эдик. Энди навбат жамоалар устозларининг фикрларига. Ўйлаймизки, мураббийларнинг баҳс тўғрисида билдирган фикрлари сизни бефарқ қолдирмайди.

"Боруссия" Дортмунд  "Бавария" 0:3

Юрген Клопп ("Боруссия" Дортмунд): "Менимча иккинчи ва учинчи голлар биз учун ортиқча бўлди. Ҳа, тан олиш лозим, "Бавария" бугун ўз ўйинини кўрсата олди. Улар тўпга кўпроқ эгалик қилдилар. Ҳисоб очилгунига қадар бизда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлаётганди. Ҳатто 1:1 ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Аммо бунинг учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш зарур эди. Турнир жадвалидаги ўрнимизга келсак, мени бу масала унчалик ташвишга солаётгани йўқ."

Хосеп Гвардиола ("Бавария"): "Қарши ҳужумлар уюштириш борасидаги дунёнинг энг яхши ўйин намойиш этадиган клуби устидан ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам мамнунмиз. Яхшики, Блашчиковский, Ройс, Мхитарян каби тезкор ўйинчиларни вақтида тўхтатишни уддалай олдик. Ўйиннинг дастлабки чорагини яхши ўтказдик. Лекин кейинги 30 дақиқада ўйинимиз қовушмади. Иккинчи бўлимда эса Тиаго, Гётце, Кроос ва Ламм каби ўйинчиларимизнинг фаол ҳаракатлари туфайли вазиятни ўз фойдамизга хал этдик."


"Айнтрахт" Франкфурт - "Шалке 04" 3:3

Армин Вей ("Айнтрахт" Франкфурт): "Учрашув бошиданоқ футболчиларимизда бироз ҳаяжон борлиги яққол сезилиб қолди. Ўтказиб юборилган автогол ҳам бунга бир мисолдир. Бугунги баҳсни ютиш биз учун жуда ҳам муҳим эди. Аммо амалда ҳаммаси бундай бўлиб чиқмади."  

Йенс Келлер ("Шалке 04"): "Мухлислар учун ажоиб онларни тақдим этган ўйин гувохи бўлдик. Баҳс давомида бир қанча хатоларга йўл қўйилган бўлса-да, жамоам кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. 2:3 ҳисобида ютқазиб туриб, гол уришни эплай олганимиздан хурсандман. Дурранг ўйинга мос натижа бўлди."


"Герта" - "Байер" Леверкузен 0:1

Йос Лухукай ("Герта"): "Нима дейишга ҳам хайронман. Матч статистикасига кўз ташлайдиган бўлсам, кечаси кўзимга уйқу келмаса керак. Биз "Байер" билан тенгма-тенг ўйин олиб бордик, баъзи жабҳаларда хатто устунлик ҳам қилдик. Лекин натижа биз учун ижобий кўриниш олмади. Мени хафа қилган нарса  яратилган шунча имкониятнинг бирортасидан ҳам фойдалана олмаганимиз бўлди."

Сами Хюпия ("Байер" Леверкузен): "Натижадан қониқиш хосил қилдим. Кутганимдек, қийинчиликка дуч келдик. "Герта" бизга анчагина ташвиш келтиришга уринди. Шундай бўлса-да, ўйиндаги ягона гол бизнинг ҳисобимизга ёзилди ва уч очко билан уйга қайтяпмиз."


"Айнтрахт" Брауншвайг - "Фрайбург" 0:1

Торстен Либеркнехт ("Айнтрахт" Брауншвайг):
"Аввалги ўйинларга қараганда бугун кўпроқ вазиятлар ярата олдик. Шу жиҳат мени анча хурсанд қилди. Энди яратаётган вазиятларимиздан унумлироқ фойдаланишни ҳам ўрганмоғимиз лозим. Бир сўз билан айтганда, аламли мағлубиятга учрадик…"

Кристиан Штрайх ("Фрайбург"): "Ўйинни яхши ташкил эта олдик деб ўйлайман. Бугунги учрашувда ким биринчи бўлиб ҳисобни очса, ўша ғалаба қозонарди. Хайриятки, ўйин тақдирини хал қилган голни уриш бизга насиб этди."


"Нюрнберг" - "Волфсбург" 1:1

Гертян Вербек ("Нюрнберг"):
"Учрашувнинг дастлабки 15 дақиқасида яхши ўйин намойиш этдик. Аммо ундан сўнг "Волфсбург" ташаббусни тўлалигича қўлга олди ва бизга деярли имконият қолдирмади. Шу сабабдан ҳам дуррангни қониқарли натижа бўлди деб айта оламан." 

Дитер Хеккинг ("Волфсбург"): "Нюрнберглик дўстларимни хафа қилмаган ҳолда айтган бўлардим, бугун ғалабага фақат "Волфсбург" гина муносиб эди. Биз жуда мазмунли ўйин кўрсатдик. Кетма-кет хавфли вазиятлар яратдик. Минг афсуски, яратилган шунча қулай вазият кўкка совурилди. Кўриниб турибдики, бу борада ҳали кўп ишлашимиз лозим экан…"


"Аугсбург" - "Хоффенхайм" 2:0

Маркус Вайнцерл ("Аугсбург"):
"Ажоиб ўйин кўрстадик деб ўйлайман. Уч очко қўлга киритишимизда яккакурашларда устунлик қилганимиз катта аҳамиятга эга бўлди. Биринчи бўлимда эркин ўйнаган бўлсак-да, иккинчи бўлимда кўпроқ ҳимояланишимизга тўғри келди. Аммо биз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормадик ва хақли ғалабага эришдик."

Маркус Гиздол ("Хоффенхайм): "Футболчилар билан жиддий гаплашиб олишим керакка ўхшайди. Агар биринчи таймда кўрсатган ўйинимиз кейинги учрашувларда ҳам давом эттириладиган бўлса ижобий натижадан умид қилишга умуман асос бўлмайди. Яхшики, фақат иккита тўп ўтказиб юбордик… Жамоам билан энди бошқача йўналишда ишлайман шекилли…"


"Штуттгарт" - "Боруссия" Мёнхенгладбах 0:2

Томас Шнайдер ("Штуттгарт"):
"Гладбах" ўйини турдан-турга кучайиб бораётгани кўриниб турибди. Улар бугун биздан бир қадам олдинда эканликларини исботладилар. Бизга бўлса бироз совуққонлик ва омад етишмади. Рақибни ютуқ билан табриклайман."

Люсиан Фавр ("Боруссия" Мёнхенгладбах): "Бугун биз энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Деярли 70 фоизга ўйинни назорат қилишни уддасидан чиқдик ва хақли ғалабага эришдик. Ҳисобни 3:0 ёки 4:0 га қадар олиб боришимиз ҳам мумкин эди, аммо бироз бўшашиб қолдик. Энди бизда жами 25 очко бор ва тўплар нисбати ҳам жуда ажоиб кўриниш олган. Бу қувонарли, албатта. Аммо биз ҳалиҳамон жамоа ўзагини ташкил этиш устида иш олиб бормоқдамиз. Бу жараён ҳали нихоясига етганича йўқ. Шундай бўлса ҳам қўлга киритилган уч очкодан жуда мамнунман."


Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  142
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин
Туркияда бир ҳафталик йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма...  87
"Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди "Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Туркиянинг Истанбул шаҳрида...  65
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: