

Худди ЖЧ-2022да бўлгани каби Осиё Кубогида ҳам финал учун тилла рангдаги махсус тўплар ишлаб чиқилган. Бу ҳақда анча аввал расман эълон қилинган. Ярим финал беллашувларидан кейин машғулотларда фойдаланиш учун Иордания ва Қатар терма жамоаларига янги тўплар тақдим этилган.






