⚡️ Бугун УEФА Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади

Eldor Akmurzayev
10 авг 2022, 08:40
Бугун, 10 август куни Хельсинкидаги “Олимпия” ўйингоҳида УEФА Суперкубоги-2022 баҳс бўлиб ўтади.

Унда ЕЧЛ амалдаги ғолиби “Реал” ҳамда Европа Лигаси чемпиони “Айнтрахт” ўзаро тўқнаш келади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:59 да старт олади. Ўйинни Майкл Оливер бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Бу ҳисоб бўйича суперкубок учун ўтказилаётган 47-баҳс ҳисобланади. Ўтган йилги ғолиб “Челси”, энг кўп титулни эса “Барселона” ҳамда “Милан” қўлга киритган – 5 тадан.

Мадридликлар 7 бор ушбу титул учун майдонга чиқиб, 4 марта (2002, 2014, 2016, 2017) муваффақиятган эришган. Франкфуртликлар эса суперкубок учун дебют баҳсида ҳаракат қилади.

УEФА Суперкубоги-2022

“Реал” Испания – “Айнтрахт” Германия

23:59, “Олимпия” стадиони

Иккала жамоаниниг бугунги тўқнашув учун қайдномаси:

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia