UZ

Сўнгги янгиликлар

Бугун туғилган кунини нишонлаётган инсонга бағишланади Янгиликлар

Бугун туғилган кунини нишонлаётган инсонга бағишланади

Теглар :  Вадим Абрамов
Таниқли мураббий Вадим Абрамов бугун туғилган кунини нишонламоқда. Вадим Карленович 56 ёшни қарши олди.

Қуйида Абрамовнинг фаолияти ҳақида сўз борадиган мақола ўтган йил ҳам чиққанди. Бугун байрам муносабати билан яна шу мақолани баъзи жойларини ўзгартирган ҳолда беришга қарор қилдик. Зеро, Абрамов ўзбек футболида ҳурматга лойиқ шахслардан бири. Шу боис икки оғиз табриклаймиз дейишдан ташқари мақола орқали унинг ҳаёт йўлига назар ташлаб ўтамиз.

Киришиб кетувчан инсон
Аввало шуни айтиш лозим, Вадим Абрамов ҳамма билан тезда киришиб кета олади. Тўғри, ўзбек тилидаги талаффузи яхши эмас, буни тушунса бўлади. Лекин сиз русчани билсангиз-у ва кўча-кўйда Абрамовни учратиб қолсангиз, у гарчи шошиб турган бўлса-да бемалол суҳбатлашиб олишингиз мумкин. Абрамов одамлар билан мулоқот қилишни хуш кўради, теран сўз бойлигига эга ҳамда футболни чуқур тушунади.

Абрамов футбол ўйнаганми?
Кўпчилик Вадим Абрамовни мураббий сифатида билади. У ўз вақтида машҳур футболчи бўлмаган, аммо ўртамиёна ўйинчи даражасида тўп тепган. 1962 йил Бокуда туғилган Абрамовнинг илк жамоаси Эдуард Оганесов бошқарувидаги “Нефтчи-2” клуби бўлганди. Ёш Вадим 1979 йил Украинанинг “Таврия” клубига йўл олади, бироқ асосий таркибда ўйнаб кета олмайди. 

1981-83 йилларда Абрамов собиқ иттифоқ армиясида ҳарбий хизматни ўташ учун Афғонистонга бориб келади. Армиядан қайтгач Абрамов тақдир тақозоси билан Ўзбекистонга келади ва Евгений Валицкий бошқараётган “Наримоновчи” клубида тўп тепа бошлайди. Кейинчалик бўлажак мураббий Жиззахнинг “Ёшлик”, Халқободнинг “Соҳибкор” жамоаларида тўп тепади ва футболчилик фаолиятининг охирги қисмини 1988 йил “Косонсой”да ўтказади.

Мураббийликдаги илк қадамлар
Футболчи сифатида унчалик омади келмаган, тез-тез жамоа алмаштириб юрган Абрамов 26 ёшида бутсаларини михга илади ва ўзини мураббийликда синаб кўришга қарор қилади. Албатта, бирданига мураббий бўлиб кетиш осон кечмаган. Шу боис ишни дастлаб жамоа маъмурлигидан бошлашни маъқул кўрган. 1988-1991 йилларда Абрамов аввалига “Пахтакор” клубида маъмур (администратор) бўлиб ишлайди. Бу орада собиқ иттифоқ парчаланиб, Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилинади. 

Абрамов шу ерда қолишни маъқул кўриб, ишлаш учун Фарғонага йўл олади. Абрамов Фарғонага боргач “Нефтчи” бош мураббийи Юрий Саркисянга ёрдам бера бошлайди ва беш йилни мана шу клубда ўтказади. “Нефтчи” мана шу вақт оралиғида тўрт марта Ўзбекистон чемпиони бўлади, бир марта Кубокни қўлга киритади. Айтганча, Абрамов 1993 йил бироз муддат Малайзия чемпионатида ҳам тўп тепган, шунингдек у ёқдан қайтгач Тошкентнинг МҲСК клуби билан шартнома имзолаб, тўққизта ўйинда майдонга тушган.

Мустақил фаолиятнинг бошланиши
Юрий Саркисян ёнида ишлаб катта тажриба тўплаган Абрамов 2000 йилдан бошлаб мустақил ишлай бошлайди. У ўша пайтлари Тошкент шаҳар иккинчи лигасида қатнашиб келаётган “НБУ-Осиё”ни қабул қилиб олади. Айтиш мумкинки, Вадим Абрамовнинг бош мураббий сифатидаги илк жамоаси айнан “НБУ-Осиё” бўлган. У биринчи мавсумидаёқ жамоани биринчи лигага олиб чиқади. 

“Банкчилар” клубидаги уч йиллик фаолиятдан сўнг мураббийга “Трактор” қизиқиш билдиради. Абрамов 2003 йил “Трактор” бош мураббийлигига тайинланган бўлса, тез орада олий лиганинг ўртамиёна клуби билан муваффақиятга эришади. Жамоа олий лигада тўртинчи ўринни эгаллайди, қолаверса 2004 йил “Трактор” Ўзбекистон Кубоги финалига йўл олиб ҳал қилувчи баҳсда “Пахтакор”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлади.

Терма жамоалардан таклиф
Абрамовнинг “Трактор”да эришаётган натижаларини диққат билан кузатиб борган ЎФФ раҳбарияти уни 2007 йил Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлайди. Жамоа олдига 2008 йил Пекин олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Олимпиада ўйинларининг саралаш босқичида футболчилар Абрамов қўл остида иккита ўйинда ҳам Тожикистонни мағлуб этади. Терма жамоамиз иккинчи саралаш босқичида Жанубий Корея, БАА ва Яман билан бир гуруҳда жой олади.

Кореяликларга икки ўйинда мағлуб бўлган юртдошларимиз бошқа беллашувларда ғалаба қозонган ҳолда саралашнинг финал босқичига йўл олишади. Аммо охирги босқичда омад Абрамовдан юз ўгиради: бўлажак олимпиячиларимиз саралаш ўйинларида Баҳрайн, Сурия ва Жанубий Кореяни мағлуб эта олмай охирги ўринда қолиб кетишади. Натижада бош мураббий истеъфога чиқарилади. Шундан сўнг Абрамов яна клубга қайтади. У “Локомотив”ни қабул қилиб олади-ю, бироқ катта ютуқларга эриша олмайди. 2008 йил саккизинчи, 2009 йилги мавсумда эса 6-ўрин билан чекланади.

Қатардаги мўъжиза
Ҳеч иккиланмай Ўзбекистон терма жамоасининг 2011 йил Осиё чемпионатидаги иштирокини “Қатардаги мўъжиза” деб аташ мумкин. Чунки терма жамоамиз бу мусобақада ярим финалга қадар етиб бориб якунда тўртинчи ўрин билан чекланганди. Мухлислар жўшқинига сабаб бўлган воқеа айнан Вадим Абрамов мураббийлик қилган пайтда юз берган. Осиё Кубоги 2011 йилнинг январида бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Бунгача эса 2010 йилнинг апрель ойида Вадим Абрамов миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланганди. Бундан кўпчилик ҳайратга тушади: чунки Абрамов бунгача Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан мақсадга эриша олмаган, ахир қандай қилиб миллий терма жамоани топшириб қўйиш мумкин?

Аммо Абрамов енг шимариб ишга киришади. У элликдан зиёд футболчини кўрикдан ўтказади ва якунда ўзи хоҳлаган таркибни Қатарга олиб кетади. Биринчи ўйин мусобақа мезбонларига қарши эди: ҳаяжон юқори, ўйинни ТВ орқали ҳамма кўради. Лекин омад биз томонда бўлиб, вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучади. Кейинги тур Қувайт мағлуб этилади ва учинчи турда Хитой билан дуранг ўйнаган жамоамиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда чорак финалга йўл олади. Чорак финалда Иордания ҳам доғда қолдирилади. Аммо ярим финалда Австралия бизни “янчиб” ташлайди - 6:0. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса футболчиларимиз Жанубий Кореяга ютқазиб қўйишади. Шунга қарамай, Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги иштироки ижобий баҳоланади ва мавсум якунида Вадим Абрамов “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилади.

Лондон олимпиадаси учун ҳаракат
2011 йил ёзида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон олимпиадаси йўлида ўз иштирокини бошлайди. Миллий терма жамоадаги муваффақияти сабаб Вадим Абрамовга олимпия терма жамоаси ҳам ишониб топширилади. Олимпиячилар ўтиш босқичида Гонконгни иккала ўйинда ҳам қийинчиликсиз мағлуб этишади. Кейинчалик гуруҳ учрашувларига қуръа ташланади ва Ўзбекистон ўз гуруҳида Австралия, БАА ва Ироқ билан жой олади.

Саралаш баҳслари биз учун ҳартугул яхши бошланади. Лекин ҳал қилувчи ўйинлар яқинлашганда яна омад юз ўгира бошлайди. Шундай бўладики, ҳаммаси ўз майдонимизда кечадиган БАА билан ўйинга боғлиқ бўлиб қолади. “Жар” стадионида бўлиб ўтган беллашувда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйишади ва тўғридан-тўғри йўлланмадан қуруқ қолишади. Кейинчалик Осиё учун ўтиш ўйинида футболчиларимиз Уммон ва Сурия тўсиғидан ўта олишмайди.

ЖЧ йўлланмаси учун кураш
Олимпия терма жамоаси ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олмаганидан сўнг Абрамов истеъфога чиқарилади, лекин мураббий миллий терма жамоани бошқаришда давом этади. Олдинда янги ва янги вазифалар турар ва улар орасида энг муҳими терма жамоани 2014 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқиш эди. “С” гуруҳида саралаш босқичига киришган Ўзбекистон Япония, КХДР ва Тожикистонга қарши баҳс олиб боради. Албатта, бу "ўлим гуруҳи" эди, негаки японлар ва корейслар тўсиғидан ўтиш осон эмасди.

Гуруҳимизда аслида Тожикистон ўрнига Сурия бўлиши керак эди, бироқ баъзи сабабларга кўра ташкилотчилар Сурияни саралаш ўйинларидан четлатишади. Абрамов бошчилигида ҳаракат қилган юртдошларимиз саралаш ўйинларида яхши натижа кўрсатишади. Эсингизда бўлса, ўша йил биз тарихда илк марта сафарда Японияни ютиб қайтгандик. Аммо саралаш босқичининг ҳал қилувчи раундидаги ўйинлар осон кечмайди. Тошкентда Эрон билан кечган ўйинда Абрамов шогирдлари 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишади, бунинг устига япониялик ҳакам Юичи Нишимура Одил Аҳмедовнинг тоза голини ҳисобга олмайди. Натижада ўйиндан эртаси куниёқ Абрамов истеъфога чиқаради.

Клуб фаолиятига қайтиш
Халқаро ўйинлардан толиққани учунми Абрамовга бироз таътил керак эди. Шу боис мураббий бир ярим йил футболдан четда юради ва 2014 йилнинг февралига келиб “Локомотив”ни қабул қилиб олади. Ўша йили жамоа учун ҳартугул муваффақиятли кечади. “Локо” Абрамов бошчилигида Ўзбекистон Кубогини қўлга киритади ва миллий чемпионатда иккинчи ўринни эгаллайди. Кейинги мавсум ҳам “темирйўлчилар” учун Суперкубокни қўлга киритиш билан бошланади. “Бунёдкор” стадионида кечган беллашувда “Пахтакор” 4:0 ҳисобида мағлуб этилади.

Аммо “Локомотив” Осиё чемпионлар лигасида ўзини кўрсата олмайди, жамоа гарчи ўз майдонида Қатарнинг “Ал Садд” клубини 6:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, ички биринчиликда чемпионлик бўла олмайди. Жамоа сафарда “Қўқон-1912” билан 2:2 ўйнагач, Абрамов ишдан бўшайди. Шундан сўнг Вадим Карленовичнинг мураббийлик фаолиятида яна танаффус рўй беради. Кейинчалик эса "Нефтчи" таклифини қабул қилади.

Ўзбек футболида из қолдирган шахс
Албатта, Вадим Абрамов ўзбек футболида из қолдирган мураббийлардан бири. У ҳам терма жамоалар, ҳам клублар миқёсида бир қатор ютуқларга эришган. Хусусан Осиё Кубоги-2011даги ҳаяжонли ўйинларни мухлислар ҳалигача мароқ билан эслайди. Ўшанда терма жамоамиз бу мураббий қўл остида чиндан ҳам чиройли футбол намойиш этганди. Шундан бери орадан вақт ўтди, Абрамов фаолиятида ҳам бир қатор воқеалар рўй берди. У "Нефтчи"дан кетганидан бери ҳозирча ишсиз юрибди. Бу орада тушунарсиз сабабга кўра футболдан четлатилиб кейин яна қайтарилди. Дарвоқе, нима сабабдан четлатилганини Абрамовнинг ўзи ҳам ҳалигача тушунмайди.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +86   

Фикрлар

+10   
05 авг 12:23:51
SARVARBOSS
Вадимжонакамларни туғулган кунлари моро бўлсин!! Бу одам ўзбек футболига ЖАНГАВОРЛИНИ олиб кирган!! У вақтдаги МУЗ ва УФФ бу одамни синдирган. Лекин ХАЛҚ кимни ким эканлигини билади..
Бахтли бўлинг..
+4   
05 авг 15:14:52
Jaxon Jumaev
Tabrikliman.haqiqiy mard inson.qo'rqmasdan qancha tanqidlaga uchraganidi o'rtoli o'yinlarida yutqizganida lekin 2011 da haqiqiy kuchini ko'rgandik terma jamoamizzi.o'yinga mazmun kirgandi ishonardik chiroyli o'ynab gol urishiga.o'sha 6-0 yutqizganidayam yaxshi o'ynaganidik faqat o'sha mashxur Temur Juraev kalla qo'ymaganida hamasi yaxshi bo'lardi o'sha Eronga yutqazganimizdayam Erondan kuchli o'ynaganidik .Bizdan qo'rqishni boshlashganidi.Koreys matbuoti bong urganidi O'zbekiston juda kuchli deb.Abramov ishdan ketib Qosimov qo'yilganida birinchi bo'lib Keyrush etganidi endi O'zbekistondan qo'rqmasagam bo'ladideb.Omad tiliman Abramovga
+4   
05 авг 11:54:09
°☆ LIVERPOOL ☆°
Gap yoq zo'r trener o'ziga yarawa obro'yi bor muborak bo'lsin !
+4   
05 авг 11:49:54
°Super Star°
-Abramov Qatarda bo'lgan chempionatda o'zini ko'rsatdi qo'l ostidagi milliy jamoamiz kuchli 4 likga kirdi ajoyib o'yinlar namoyish qildi o'shanda shu bilan esimizda qolgan o'sha mashxur Abramov, tabriklimiz tug'ilgan kunlari bilan !!
+3   
05 авг 16:31:32
ACMILANCOM_1899
Абрамов Узбекистон учун куп нарса бера олди. Уни халк яхши куради дилидагини очик тилида гапира олади бировларга ухшаб олдингда хуп деб оркангдан гийбатингни килиб ортдан пичок урмайди. У бошкарган жамоаларда яккол унинг имзоси билиниб туради. Афгон элида икки йил жангларда юриб юртимизга эсон омон кайтган экан яратганга шукур деймиз. Канча азамат йигитларимизнинг жасади уша ерларда колиб кетди. Абрамовнинг дустлари... Шу боисдан Карленович учун инсон кадри юкори у узини сиз билан сухбатдан олиб кочмайди. Афгонистонда якин дустларидан айрилган Вадим ака юртимизга келиб оила курди бахтли булди. Пешонаси шур экан навкирон ёшга етганда катта углидан айрилиб колди. Дустлардан кейин фарзанд догини хам курган Абрамовни нигохига разм солсангиз гамгинликни курасиз. У бу хаётнинг огир зарбаларидан зурга каддини кутариб юрган бир паллада уни кимлардир кукрагидан итариб куйишди. Бабаян каби олгирлар турганда мардларнинг мардлиги кимга хам керак. Рахбарларпинг кулогига аччик хакикатдан кура ширин ёлгонлар хуш ёкади... Абрамов бир неча бор улим билан юзма юз рубару келган инсон. У уйлаган нарсасини очик айта олади. Куркмайди хеч кимдан... Улимдан куркмаган одам бировдан куркиб ялтокланардими! АБРАМОВНИ ХАЁТЛИГИДА КАДРИГА ЕТАЙЛИК БИРОДАРЛАР! У САМИМИЙ ВА ОЧИККУНГИЛ ИНСОН. ЭНГ АСОСИЙСИ УЗ ИШИНИНГ УСТАСИ ЯЪНИ МАН УЧУН УЗБЕКИСТОНДАГИ ЭНГ ЗУР МУРАББИЙ! 100 га киринг Карленович! БИЗ сизнинг хизматларингизни кадрлаймиз ва унутмаймиз!
+3   
05 авг 11:34:47
ШАХОБИДДИН
ЎФА В.Абрамовни кечирди..
Биз хам бугунги таваллуд айёмлари билан бу кишини табриклаймиз. Оиласи учун умрини узун қилсин,хали Абрамов ўзбек футболига кўп ёрдами тегади..
ХАММАСИ УЧУН РАХМА!
+2   
05 авг 19:54:09
Xotamsher
Abramov! N°1. Menimcha xech bolmasa olimpiada termani berish kerak.
+2   
05 авг 17:26:27
ACMILANCOM_1899
Терма жамоага хорижлик мураббийлар келиб кетишди Вега да Сильва (Бразилия), Павел Садирин (Россия), Боб Хоунгтон (Англия), Владимир Салков (Россия), Леонид Остроушко (Козогистон), Юрген Гёде (Германия), Валерий Непомняший (Россия) биронтаси Абрамов килган ишни ярмини хам килолмаган. Шундай экан Карленович сиз бизни калбимизни забт эта олган хужумкор ва тажовузкор футболни БИЗ ИСТАГАН ФУТБОЛНИ намойиш эта олган инсон булиб колаверасиз. ОККАН ДАРЁ ОКМАЙ КОЛМАС...
+2   
05 авг 17:11:52
ACMILANCOM_1899
Абрамовнинг термадан кетиши Эрон билан Кореяга байрам булганди. Китъа чемпионини майдонида тиз чуктиргач корейс билан эрониларнинг куркканича борда! Араблар Косимов даврида бизни Тошкентда хам ютиб кетишарди. Айникса Бахрейн синдроми бор эди. Тошкентда хам бизни юти б кетишди. Абдулрахмоннинг жарима зарбаси халиям эсимда. Кейин БАА хам Тошкентга келиб Бахрейнга ухшаб ютиб кетди эртасигаёк Косимов ариза берди. Абрамов келди ва энасини Учкургондан курсатди хаммасини. Керак булса бориб майдонида янчиб келарди араб термаларини. Бахрайн 0:4 хисобида тиз чуктирилди ва Абрамов бу жамоани ютса булишини курсатиб берди. Абрамов араб жамоаларини ютиш моделини ишлаб чикканди. АРАБ ЖАМОАЛАРНИ ЮТМОКЧИ БУЛСАНГИЗ ДАСТЛАБКИ 15 ДАКИКАЛИКДА ГОЛ УРИБ ОЛСАНГИЗ ГАЛАБА КОЗОНИШИНГИЗ ТАЙИН. ГОЛДАН УТКАЗГАНДАН КЕЙИН АРАБЛАР ШОШМА ШОШАРЛИК КИЛИШАДИ ВА КУП ХАТОЛАРГА ЙУЛ КУЙИШАДИ. УЙИН ОХИРИДА ЁТИБ ОЛИБ ВАКТНИ ЧУЗИШЛАР УЗ УЗИДАН БАРХАМ ТОПАДИ дерди. Хакикатдан хам Абрамов даврида жамолар вакт чузмасди чиройли ва очик футбол курардик. Уз услубига эга мураббий. Шотадан улса улиги ортик. Пахтакорни уйини унча ёкмайди менга. Агар Абрамовни тайинлашса хеч иккиланмасдан Пахтакорга мухлислик киламан керак булса стадиондан туриб куллаб кувватлайман! Абрамов 1981 йилдан 1991 йилгача Пахтакорда ишлаган экан! Уша йиллардаги Пахтакор калбимизда колган!
+2   
05 авг 16:45:18
ACMILANCOM_1899
Купер качондир термадан кетгач хеч иккиланмай Абрамовга топшириш керак термани. У бошлаган ишини охирига етказишга имкон беришмаган. Бундай имконият Косимовга икки марта, Бабаянга бир марта берилди. Абрамовга эса яримта имконият беришди ушандан хам унумли фойдалана олди ва ярим финалгача етиб борди. КАРЛЕНОВИЧ ХАЛИ КАЙТАДИ ВА АЛБАТТА УЗ СУЗИНИ АЙТАДИ. МУЗ кетди, Бабаян кетди, Умид хам кетади бир кун...
+2   
05 авг 13:54:55
m.barsa
Кучли мураббий, яхши инсон. С днем рождения!
+2   
05 авг 12:55:13
Мехрож Шапоатов
Вадим Абрамовга ОИМПИЯ Т.Ж.СИНИ ТОПШИРИШ ЛОЗИМ
+2   
05 авг 12:54:42
UZBEKMAN
Мен терма жамоамизни 1994 йилдан бошлаб хозирги кунгача булган барча уйинларини курдим, жаноб Абрамов мураббийлик килган 2011 йилдан 2013 йилгача энг кучли таркиб булган экан, хатто 1994 йилдагидан хам, агар гапларимга ишонмасангизлар термамизни 1994 йилги уйини билан 2011 йилги уйинини куриб солиштириб куринглар.
+2   
05 авг 12:20:42
СПАРТАК МОСКВА
Рахмат Сизга Хайрулла Холиков
+2   
05 авг 12:18:25
FC_Chelsea
Хурматга лойик инсон. Тугилган кунингиз кутлуг булсин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" – "Наполи" 1:0 ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" – "Наполи" 1:0
Клопп ўзининг севимли триосига ишонч билдирди.  120
ЕЧЛ. "Реал" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди, "Рома"да ҳам мағлубият ЕЧЛ. "Реал" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди, "Рома"да ҳам мағлубият
ЕЧЛнинг 6-тури доирасида "Реал" ўз майдонида ЦСКАга йирик...  103
ЕЧЛ. "Барселона"  – "Тоттенҳэм" 1:1 ЕЧЛ. "Барселона" – "Тоттенҳэм" 1:1
"Шпорлар" ҳам кейинги босқичга йўл олишди.  67
Шота Арвеладзе билан жуда узун, аммо самимий суҳбат - Шаҳбоз Беғамов Шота Арвеладзе билан жуда узун, аммо самимий суҳбат - Шаҳбоз Беғамов
Агарда шошилаётган бўлсангиз, унда бемалолроқ пайтингиз бу саҳифани...  67
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг