Бугун Ўзбекистон U19 - Япония U19 учрашуви бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
8 сен 2013, 09:13
Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун "Жар" стадионида Япония ёшларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Соат 10:00да бошланадиган ўйинни СПОРТ телеканали ёзиб олиб кечки дастурларда эфирга узатади. 

Ушбу йиғинга Алексей Евстафеев 23 нафар футболчини чақирган.

Бу жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин 5 сентябрь куни бўлиб ўтганди. Унда Япония ёшлари 3:2 ҳисобида зафар қучишганди. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›