UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  2 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  10 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U19 - Япония U19 - 2:3 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U19 - Япония U19 - 2:3

Тошкентдаги "Жар" стадионида Ўзбекистон ва Япония ёшлар жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифада ўйиннинг асосий вазиятлари ва ҳисобини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида белгиланган жарима тўпини Миржамол Қосимов амалга оширди. Узатиб берилган тўпни Игорь Рогованов боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:0.

25-дақиқада Маҳсуд Маҳмудовнинг ақлли пасидан сўнг Игорь Рогованов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб иккинчи бор гол урди - 2:0.

Дастлабки бўлимда бошқа гол урилмади.

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 61-дақиқада японияликларнинг тезкор ҳужуми гол билан якунланди. Чап қанотдан ташкил этилган ҳужум вақтида Аббос Отахонов кутилмаганда тўпни ўз дарвозасига тўғирлаб юборди - 2:1.

81-дақиқада рақиблар ҳисобни тенглаштиришди. Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни Шота Канеко осонлик билан дарвозани ишғол қилди - 2:2. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда японлар учинчи голни ҳам уришга эришишди - 2:3. Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади.

Эслатиб ўтамиз, шу жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 8 сентябрь куни "Жар" стадионида соат 10:00да бўлиб ўтади.


Ўзбекистон U19 - Япония U19 - 2:3 (2:0)
Голлар:
Игорь Рогованов 3, 25 - Аббос Отахонов 63 автогол, Шота Канеко 81, Огава 90.
Ўзбекистон U19: 21.Шерзодбек Абдураимов, 2.Азизбек Мамазоитов, 3.Аббос Отахонов, 4.Миржамол Қосимов (8.Бобур Давлатов, 70), 6.Маҳсуд Маҳмудов (7.Сардор Азимов, 80), 9.Игорь Рогованов (18.Андрей Сидоров, 80), 11.Аслиддин Абдиев (10.Элдор Шомуродов, 53), 13.Достон Шабонов (5.Ҳожиакбар Ҳайдаров, 65), 17.Наримон Ҳасанов (16.Дурбек Камолов, 46), 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Улуғбек Худойбердиев.
Огоҳлантириш: Маҳсуд Маҳмудов 79.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика