Бугун Ўзбекистон "Пахтакор"да, Иордания "Жар"да машғулот ўтказади

Narzulla Saydullayev
8 сен 2013, 14:52
ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Иордания учрашувидан олдин иккала жамоа бугун машғулот ўтказишади.

Олган маълумотларимизга кўра, Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказишади.

Ҳуссам Ҳассан бошқараётган Иордания терма жамоаси эса "Жар" стадионида шуғулланади. 

Эртага эса иккала жамоа расмий машғулотларни ўйин бўлиб ўтадиган "Пахтакор" стадионида ўтказади. 

Ўзбекистон - Иордания ўртасидаги ўйин 10 сентябрь куни соат 19:00да бошланади. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›