Бугун Ўзбекистон МТЖ Мексика билан ўйнайди

Nozimov Nig'monxo'ja
12 сен 2023, 07:20
Бугун Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Атлантада Мексика терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Ўйин Тошкент вақти билан тунда (12 сентябрдан 13 сентябрга ўтар кечаси) соат 04:30да бошланади.

Маълумот учун, бу терма жамоалар ўртасидаги илк учрашув ҳисобланади. 

Мексика терма жамоаси айни пайтда жаҳон рейтингида 12, Ўзбекистон эса 74-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.asia