UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  0 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  0 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  0 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  6 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  1 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  4 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  3 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  16

Бугун Ўзбекистон кубоги финали. Ўтган йилги финални суратлар ёрдамида ёдга оламиз Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон кубоги финали. Ўтган йилги финални суратлар ёрдамида ёдга оламиз

Бугун Ўзбекистон кубогининг 2019 йилги ғолиби номини билиб оламиз.

Тошкент вақти билан 17:00да старт оладиган ва "Локомотив" стадионида ўтадиган беллашувда "Пахтакор" ҳамда АГМК жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Кубокнинг ўтган йилги финалида ҳам айнан шу жамоалар кураш олиб боришганидан хабарингиз бор. Ўшанда Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги олмалиқликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб кубокни бошлари узра баланд кўтаришган эди. Биз эса бугунги финал олдидан ўтган йилги тўқнашувни суратлар ёрдамида яна бир ёдга олишга қарор қилдик.

Ўтган йили кубок соҳибига берилган соврин.


Ўзбекистон кубоги-2018. ФИНАЛ
АГМК - "Пахтакор" 3:1

28 октябрь 2018 йил. Фарғона шаҳри, "Истиқлол" стадиони.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Олим Тўйчибоев.

Голлар: Йован Жокич 16 пенальти, 1:0. Исмоил Гонсалвеш 54 пенальти, - 1:1. Йован Жокич 57, - 2:1. Зоҳир Пиримов 90, - 3:1.

АГМК - Роман Абдулов, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев (c), Зоҳир Пиримов, Камолиддин Мурзоев (Зафар Полвонов, 83) (Жавлон Гусейнов, 90), Йован Жокич, Ойбек Қиличев (Музаффар Музаффаров, 84).
Захира: Хуршид Ходжаев, Шохназар Норбеков, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Шаҳбоз Умаров, Жамшид Ҳасанов, Алишер Саматов.

"Пахтакор" - Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов (Игорь Сергеев, 86), Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев - Дилшод Раҳматуллаев (Жасур Яхшибоев, 75), Владимир Козак (Жамшид Искандеров, 46) - Исмоил Гонсалвеш, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов - Тиаго Безерра.
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Азим Аҳмедов, Егор Кримец, Баҳом Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев.

Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов 32, Лутфулла Тўраев 34, Владислав Касминин 38, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 39, Йован Жокич 80.


"Пахтакор"нинг бир йил олдинги финалда асосий таркиби. Ҳозир улардан 4 нафари бошқа жамоаларда тўп тепишмоқда. Хусусан, Акмал Шораҳмедов бугун собиқ жамоасига қарши тўп тепади.


АГМКнинг бир йил олдинги финалда асосий таркиби. Улардан 8 нафари ҳозир жамоада эмас. Таркиб кескин ўзгариб кетган.


Бахтиёр Ашурматов шогирдлари билан бирга Шота Арвеладзе ва унинг ўйинчиларини енгган кун.


Йован Жокич пенальтидан ҳисобни очган вазият.


Ш.Арвеладзе анчагина асабийлашган эди.


Б.Ашурматов шогирдлари эса кўпчиликни ҳайрон қолдира олишганди.


Исмоил Гонсалвеш 11 метрликдан мувозанатни тиклаган палла. Аммо, бу гол ўша куни "шерлар"нинг ягона бўлиб қолганди.


Зоҳир Пиримов 90-дақиқада жамоасининг учинчи голини уриб ўйинга нуқта қўйгандаги қувонч.


Аламли мағлубиятни қабул қилиб олган футболчилар...


Бошдан баланд сакрай олган футболчилар қувончи.



Бугунги учрашувда ҳар икки жамоага ҳам омад тилаб қоламиз. Муҳими, майдонда ҳақиқий жанг гувоҳи бўлишимиз аниқ.


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика