Бугун "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" жамоалари қайси либосларда ўйнаши маълум

Tolibjon Qosimov
17 авг 2018, 12:41
Фарғонадаги "Истиқлол" ўйингоҳида Суперлига 22-тур доирасидаги "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда бугунги учрашув комиссари Жаҳонгир Раҳматуллаев ва ҳар икки жамоа вакиллари иштирок этишди. Бу ҳақда қўқонликлар матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда ўйиндаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Бугун бўладиган учрашувда жамоалар қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида ҳам келишиб олинди.



Унга кўра, бугунги баҳсда "Нефтчи" оқ, "Қўқон-1912" жамоаси ҳаворанг либосларда майдонга тушадиган бўлишди. Фарғоналиклар дарвозабони кўк рангли формада, қўқонликлар кипери эса қизил қора рангли либосда ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати