

Бугун ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов фаолият олиб бораётган "Ал Насср" клуби 1-тур учрашувини ўз майдонида "Дамак" жамоасигақарши ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 21:05да бошланади. Катта эҳтимол билан Машарипов янги клуби сафида расмий дебютини нишонлайди.
Бир неча кун аввал ҳамюртимиз "Ал Шоулла"га қарши учрашувда гол ва голли узатма муаллифига айланган эди.




