

"Марсель" - ПСЖнинг асосий рақиби ҳисобланади ва шу боисдан ўйин кунида шаҳарда тартибсизлик юзага келиши мумкин. "Le Parisien"нинг ёзишича, ПСЖ ҳамда "Лейпциг" жамоалари иштирокидаги учрашув вақтида Марсель шаҳрида катта жанжаллар юзага келган. ПСЖ либосидаги бир одам эса бошқа бир инсонга қилган тажовузи сабабли ҳибсга ҳам олинган.
Ушбу ҳолат иккинчи марта такрорланмаслигини истаган мамлакат ҳукумати ҳам Марсель шаҳри раҳбариятининг қарорини қўллаб-қувватлаган.



