UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  0 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  13 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  7

Бугун Латвияда Ўзбекистон клуби ўйнайди Янгиликлар

Бугун Латвияда Ўзбекистон клуби ўйнайди

Тошкентнинг "Интер Спорт" футбол клуби ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш мақсадида Латвияга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.

22 сентябрдан 23 сентябрга ўтар кечаси Тошкентдан йўлга чиққан жамоа аъзолари кеча манзилга етиб келишди. "Интер Спорт" делегацияси Латвия пойтахти Ригадан 65 км. узоқликдаги Тукумс шаҳрида истиқомат қилмоқда. "Stelles" меҳмонхонасига жойлашган футболчилар бугун хориж йиғинидан ўрин олган илк машғулотни ўтказишди.

Тукумсда аҳоли сони унчалик кўп эмас. Шаҳар тинч ва озода. Кўчада одамларни деярли кам кўрасиз. Ҳаво эса ажойиб. Бироз совуқ тушганини ҳисобга олмаганда айни йиғин ва назорат баҳслари ўтказса бўладиган об-ҳаво. Тукумс Латвиянинг курорт шаҳарларидан бири Юрмалага ниҳоятда яқин.

Жамоа аъзолари бугун кундузи шаҳарнинг шу ном билан аталувчи футбол клубига қарашли майдонда машғулот олиб борди. Маълумот учун, Тукумснинг "Тукумс 2000" футбол клуби ҳозирда биринчи лигада иштирок этмоқда ва 18 ўйиндан сўнг 48 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қиляпти. Бугун "Интер Спорт" вакиллари мана шу жамоага қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 22:00)да бошланади.

"Тукумс 2000" жамоаси бош мураббийи Андрей Карлович Лапса Тошкентдан келган меҳмонларга маиший ва бошқа хизматлар борасида қўлдан келганча ёрдам беряпти. Бир сўз билан айтганда, ҳеч қандай муаммо йўқ. Айтиш мумкинки, Латвияда клублар келиб йиғин ўтказса бўладиган жойлар кўп экан. Қолаверса, ўртоқлик учрашувлари учун спарринг рақиб топиш ҳам унчалик муаммо эмас.

Кейинги йилдан Тошкент шаҳар иккинчи лигасида иштирок этишни мақсад қилаётган "Интер Спорт" Латвияга 21 нафар футболчи билан йўл олгани ҳақида сайтимиз орқали хабар бергандик. Қуйида Дилшод Иброҳимов бошқарувидаги футболчилар рўйхатини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Убайдулла Иноятиллаев (08.10.1996), Акром Хўжаев (10.01.1998), Сардор Тоҳиров (19.05.1997).

Ҳимоячилар: Беҳзод Абдуллаев (10.05.1998), Сайдулло Тошпўлатов (17.09.1998), Суҳроб Нашванқулов (10.05.2001), Жавлонбек Неъматов (24.08.1998), Абдураҳим Ҳамзаев (06.04.1996), Амирхон Иброҳимов (14.01.1996), Икром Кўчимов (05.11.1998), Муҳаммад Маҳмудов (04.01.1999), Заҳриддин Абдувалиев (31.12.1998).  

Ярим ҳимоячилар: Асадбек Рўзиматов (12.01.2001), Элдор Кабиров (10.02.2000), Ғиёсиддин Собиров (09.08.2000), Сардор Фозилов (25.06.2000), Сарвар Абдуллаев (21.04.1996), Хайрулло Жакбаров (06.01.1994).  

Ҳужумчилар: Бекзод Рўзматов (01.06.1995), Азизбек Рўзиқулов (17.04.2000), Ҳусан Расулов (27.03.1998).

Х.Холиқов, Латвиянинг Тукумс шаҳридан.



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика