UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  18 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  75 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4

Бугун футбол. “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” Янгиликлар

Бугун футбол. “Навбаҳор” – “Қўқон-1912”

Бугун бўлиб ўтадиган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" баҳси билан Суперлиганинг 15-турига старт берилади.

Хабарингиз бор, терма жамоамизнинг Уругвайга қарши ўртоқлик учрашуви туфайли 14-тур баҳслари номаълум муддатга қолдирилган ва шу боис 15-тур учрашувлари ўтказилади.

Бугун Намангандаги марказий стадион мухлислар билан тўлиб тошиши кутилмоқда. Негаки "Навбаҳор" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Агар биринчи даврада "навбаҳорчилар" сафарда ютқазиб қўйганини ҳисобга олсак, бугунги беллашувда уларни фақат ғалаба қониқтиради.

Турнир жадвалида "Навбаҳор" 3-ўринга кўтарилиб олган ва жуда яхши кетяпти. Рақиб жамоа эса 15 очко билан 8-ўринда боряпти.

Биласизми? "Навбаҳор" охирги тўртта турни қаторасига ғалаба билан якунлади. Жамоа сафарда "Бухоро"ни ютиб келганидан кейин ўз майдонидаги учта беллашувда зафар қучди. Ва энг қизиғи, "Навбаҳор" "Қизилқум", "Металлург" ва АГМК билан бўлган ўйинларда бирорта ҳам тўп тўтказиб юбормади.

Умуман олганда, "Навбаҳор" охирги тўрт учрашувдан бери гол ўтказмаяпти. Тўплар нисбати 8-0.

Факт: "Навбаҳор" ўз майдонида ҳали ютқазмаган. Жамоа беш марта зафар қучган бўлса, икки бор дуранг ўйнаган.

"Қўқон-1912" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа негадир охирги пайтларда ўзини кўрсата олмаяпти. Охирги марта ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлуб этганидан бери бу жамоа бошқа ғалаба қозонмади. Яъни, охирги тўртта ўйиндан иккитаси дуранг ва яна иккитаси мағлубият.

Факт: Қўқонликлар ҳозирча фақат учта ғалабага эришган. Шундан биттаси сафарда "Қизилқум" устидан қўлга киритилган. Иккита ғалаба уйдаги беллашувларда кузатилган: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" билан.

Биласизми? Бу мавсум ҳисобидан "Қўқон-1912" биринчи марта кетма-кет икки бор мағлубиятга учради. Жамоа иккала мағлубиятини ҳам уйда "Бухоро" ва "Қизилқум"дан қабул қилиб олди.  

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика