UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28"Барселона" Левандовскига шартномани узайтириш учун иккита талаб қўйди  2 11:55Постекоглу футболга қайтди. Унинг шов-шувли истеъфодан кейинги илк лавозими маълум  0 11:27Винисиус: "Биз доим бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз"  0 10:43"Барселона"нинг асосий футболчиларидан бири жиддий жароҳатдан қутулиб қолди  5 10:14Фрэнк Лэмпард АПЛ жамоасини бошқариш учун асосий номзод  1 09:45Бэйл Алонсо ҳақида:"Реал Мадрид"да агар натижа бўлмаса ёки бор натижалар ҳам руҳлантирмаса, кетишга мажбурсиз"  3 09:17Ҳанси Флик кечаги қийин ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 08:43Икром Алибоев: "Терма жамоа либосини кийиш ҳар доим шараф"  4 08:15EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  17 07:51Анчелотти ёзда Европага қайтиши мумкин  3 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Марсел"ни мағлубиятга учратди. "Ювентус" "Бенфика"дан устун келди ва бошқа натижалар  10 03:00ЕЧЛ. ​"Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди  57 00:50ЕЧЛ. "Галатасарой" ва "Атлетико" дуранг қайд этишди. "Қорабоғ" эса "Айнтрахт" устидан иродали ғалабага эришди  7 00:45Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда "Дамак" устидан ғалаба қозонди. Роналду 960-голни урди!  3 23:58Янги ташкил этилган "Ғазалкент" клуби пресс тур ташкил қилди  1

Бугун футбол. "Машъал" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Машъал" - "Бунёдкор"

Бугун олий лигада 18-тур баҳслари якунига етади.

Чемпионлик учун курашаётган "Бунёдкор" сафарда "Машъал" меҳмони бўлади. 

Олий лига, 18-тур. 14 август

МАШЪАЛ - БУНЁДКОР

Бошланиш вақти - 18:30.


Бош ҳакам: Зокир Қодиров

Турнир жадвалидаги ўрни: "Машъал" 11-ўринда (19 очко), "Бунёдкор" 2-ўринда (40 очко). 

Очколар орасидаги фарқ - 21 очко. 

Таъриф: Қизиқарли кечиши кутилаётган баҳслардан бири. Иккинчи даврани кетма-кет икки мағлубият билан бошлаган "Машъал" энди "Бунёдкор"дан очко олишга ҳаракат қилиб кўради. Ўз навбатида "Бунёдкор" чемпионлик учун курашмоқда ва жамоа Муборакда ғалаба қозонишна уриниб кўради. 

Факт: Айтиб ўтганимиздек, "Машъал" охирги иккита ўйинда имкониятни бой берди. Жамоа аввалига "Қизилқум"дан 0:1, кейин "Металлург"дан 0:6 ҳисобида мағлубиятга учради. "Машъал" иккинчи даврада ҳали тўп кирита олгани йўқ. Муборакликлар уйда ҳозирча 8та ўйинда майдонга тушиб, шундан бештасида ғалаба қозонишган ва уч марта ютқазиб қўйишган. Жамоа ўз уйида ҳали дуранг ўйнамаган. "Машъал"нинг уй учрашувларида тўплар нисбати 14-8. 



Факт: "Бунёдкор" иккинчи даврани мағлубият билан бошлади. Жамоа сафарда "Нефтчи"га ютқазиб қўйди. Кейинги турда эса "Сўғдиёна" мағлуб этилди. "Бунёдкор" ҳозирча сафарда тўққизта ўйин ўтказган бўлиб, шундан бештасида зафар қучган, уч бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлуб бўлди. "Бунёдкор"нинг сафар беллашувларидаги тўплар нисбати 14-5. 



Факт: "Бунёдкор" ўз майдонида ҳали мағлубиятга учрамаган, бироқ бир марта дуранг ўйнаган. Ва шу дуранг айнан "Машъал" билан кечган баҳсда содир бўлганди. Ўйинда ҳисоб очилмаган - 0:0. 

Эслатма: Кеча ўтказилган Ёшлар лигаси учрашувида "Бунёдкор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика