
Бу учрашув Мертенс учун неаполликлар либоси остидаги 200-ўйин бўлди. 2013 йилда ПСВдан "Наполи"га ўтган футболчи ҳозиргача италияликлар сафида ўтказган 200та учрашувида 80та гол урди. Унинг голли паслари сони эса 52та.
30 ёшли Мертенс жорий мавсум А Сериянинг 11та учрашувида майдонга тушиб, 10та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.