Бугун 9 нафар футзалчига Халқаро тоифадаги спорт устаси унвони топширилади

Tolibjon Qosimov
14 ноя 2016, 15:28
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 9 нафар аъзосига Халқаро тоифадаги спорт устаси унвони берилди.

Бугун Олий лига 1-тур дастлабки кунидан ўрин олган сўнгги ўйиндан олдин ана шу футзалчиларга гувоҳномалар топширилади. Шунингдек, яқинда футзалчилик фаолиятини якунлаган Нодир Элибоевга Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ва ўйинчининг сўнгги профессионал клуби ҳисобланган "Ардус" жамоаси томонидан эсдалик совғалари ҳам топширилади.

Куннинг охирги учрашуви 18:00да бошланади. Унда амалдаги чемпион "Олмалиқ" ҳамда Самарқанднинг "Нафис" жамоалари ўзаро беллашадилар. Барча мухлисларни "Ўзбекистон" спорт мажмуасига таклиф этиб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›