

Битта ўйиндан иборат бўлган учрашувда ғолиб бўлган жамоа гуруҳ босқичига йўлланма олади. Бу борада "қалдирғочлар"га омад тилаймиз. Кеча иккала жамоа мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Сергей Лушан ҳам, Каио Жуниор ҳам бугунги баҳсга тайёрликлари ҳақида айтиб ўтишди.
Ўйинни кореялик Ким Донг Жин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Учрашув сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.




