Бугун Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионатида ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Тошкент вақти билан соат 16:30да Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея билан ўйинни бошлайди. Соат 13:00да эса Қатар - Вьетнам баҳси старт олади. Иккала ўйин ҳам СПОРТ телеканали орқали намойиш этилади.