UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   5 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  382 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

Бу йил ПФЛ Кубоги ўтказилмайдиган бўлди Янгиликлар

Бу йил ПФЛ Кубоги ўтказилмайдиган бўлди

Теглар :  пфл кубоги
Январь бошларида бу йил ПФЛ Кубоги мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар чиққанди. Ҳатто мусобақа 25 январдан 11 февралга қадар давом этиши кўзда тутилганди.

Бироқ айрим сабабларга кўра, бу мусобақа ўтказилмайдиган бўлди. Бунга сабаб турнирда қатнашишни ихтиёр этган етарли миқдорда жамоалар йиғилмади. Бизга маълум бўлишича, атиги тўртта жамоа ПФЛ Кубогида қатнашиш ниятида мурожаат қилишган. Бошқа клублар эса индамай қўя қолишган.

Шу ўринда савол туғилади: нима учун клублар томонидан бу мусобақага қизиқиш суст бўлди? Ахир ПФЛ Кубоги четга йиғин ўтказиш учун кетмайдиган клублар учун шу ерда ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтарди. Бу борада Суперлига клубига мурожаат қилганимизда шароит йўқлигини айтишди. Яъни, иштирокчи клублар ўзлари майдон топишга мажбур бўлишган.

Балки бадал пули ҳам қимматлик қилган бўлиши мумкин. Яъни, турнирда иштирок этиш истагида бўлган Суперлига клублари 5 миллион сўм, Про-лига жамоалари эса 3 миллион сўм тўлашлари лозим эди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам етарлича жамоа йиғилмади ва мусобақа бекор қилинди.

Рейтинг: -44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика