UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Бу қизиқ! Суперлигада давом этаётган сериялар Янгиликлар

Бу қизиқ! Суперлигада давом этаётган сериялар

Ўзбекистон чемпионатида 21-тур арафасида турибмиз.

Йил бошидан бери 139 ўйин ўтказилди. Турнир жадвалига эътибор қаратсак, энг кўп ғалаба "Пахтакор"нинг номи ёзилган қаторда турибди (1). Энг ками эса дебютант "Турон"да (2). Мағлубиятлар борасида "Сурхон" ва "Металлург" "етакчилик" қилмоқда (13), энг кам енгилган яна "Пахтакор" (1).

Урилган ва ўтказиб юборилган голлар бўйича яна ўша жамоа етакчи — 35:8 (+27). Бу борадаги энг ёмон натижа "Сурхон"да — 10:32 (-22). Собиқ футболчилари урилаётган бир пайтда Термиз клуби рақиблар дарвозасига гол уришни ҳам ўрганиб олса, ёмон бўлмасди.

Энг узоқ пайтдан бери ғалаба қозонолмаётган жамоа — "Қизилқум" (7 ўйин). Ҳамиджон Актамов шогирдларининг сўнгги 3 очкоси 13-турда Бекободда қайд этилган эди (13-тур). Бу ўша ғалабага 2 ой тўлди. Бу муддатда ўтган 7 турда Навоий клуби 21 очколик имкониятдан 5 олди.

Энг кўп вақтдан бери мағлубиятли серия намойиш қилаётган жамоа — "Турон" (5 ўйин). Игор Шквирин шогирдлари сўнгги бор 14 август куни (15-тур) мағлубиятсиз ўйин ўтказишганди ("Сўғдиёна" - 1:0).

Энг кўп вақтдан бери давом этаётган мағлубиятсиз серия — "Навбаҳор" (6 ўйин). Наманган клуби сўнгги бор 8 август куни "Сўғдиёна"га имкониятни бой берган эди (14-тур, 1:0).

Энг узоқ вақтдан бери ғалаба қозониб келаётган жамоа — "Насаф" (3 ўйин). 

Узоқ вақтдан бери давом этаётган голли серия — "Қўқон-1912" (7 ўйин). Бахтиёр Ашурматов шогирдлари сўнгги бор 12 май куни "Пахтакор" билан ўйинни "қуруқ" ўтказишган эди.

Энг узоқ вақтдан бери дарвозаси даҳлсизлигини ушлаб турган жамоа — "Навбаҳор". Ўткир Юсупов сўнгги бор 8 август куни "Сўғдиёна" билан ўйинда гол ўтказган эди (Шоҳруз Норхоновдан). 

"Қўқон-1912" неча йилдан бери "Пахтакор"ни енголмаяпти?

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика