

"Златан юқори марраларни кўзлайди? Ҳа, шундай, фақатгина яхши маънода. Бу шунчаки ўзига ишонч, ўз кучига бўлган ишонч. Мен учун идеал ҳужумчи шундай: шоумен ва ғолиб. Бир куни машғулотларда у жиу-житсу қоидалари бўйича Гаттузони жангга чорлади. Биз шавқатсиз ҳимоячининг жанговар Златанга қарши жангини томоша қилганмиз. Ким ютди? Албатта, Златан. У ҳеч қачон мағлуб бўлмаган", - деди футболчи.
Златан 2010-2012 йиллар давомида ҳам "Милан" таркибида ўйнаган. Гаттузо 1999-2012, Робиньо эса 2010-15 йиллар давомида миланликлар шарафини ҳимоя қилган.



