Бруну Лаже: "У "Барселона"га кетмайди"

Mirjalol Normatov
7 авг 2022, 12:12
"Вулверхэмптон" бош мураббийи Бруну Лаже ёзда вингер Адама Траоренинг жамоадан кетмаслигини тасдиқлади.

"Ҳа, у қолади. У ўтган мавсумни қандай бошлагани ёдингиздами? Кейин у бошқа жойга кетди ва бизга ким ёрдам берди? Унинг ўйини ва ҳар кунлик меҳнати менга ёқади", - деди Бруну Лаже.

Траоренинг "Вулверхэмптон" билан шартномаси 2023 йил ёзида якунланади. Ўтган мавсумнинг ярмини у "Барселона"да ўтказиб, 11 ўйинда 2 голга ассист бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Birmingham Live