Бруну Фернандеш "Бенфика"га қарши ўйиндан сўнг МЮга ўтади

Alisher
16 янв 2020, 16:20
"Спортинг" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин.

Португалиялик футболчи манчестерликлар билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган ва у "Бенфика"га қарши ўйиндан сўнг инглиз клубига қўшилади.

Клублар якуний трансфер нархини келишишлари қолди холос. 

Бруну Фернандеш жорий мавсум жамоаси сафида барча турнирларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 13та ассист қайд этди.

"Манчестер Юнайтед" эса АПЛда 22 турдан сўнг 34 очко жамғарган ҳолда 5-ўринни банд этиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail