

Маълумотларга қараганда, клублар ўтган ёзда 28 ёшли футболчининг трансфери масаласида музокара олиб боришган, бироқ ўзаро келишувга эришилмаган.
"Кўк-анорранглилар" шартнома шартларига ҳимоячи Эмерсон Апаресидони қўшишни хоғлаган, миланликлар эса унинг хизматларига қизиқиш билдиришмаган.
Брозович "Интер"да 2015 йилдан бери ўйнамоқда. У 244 ўйинда 25 та гол урган ва 32 та ассист қайд этган. Унинг трансфер нархи – 40 миллион евро.



