

Парижликлар футболчини 80 млн. еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан жорий мавсумнинг охирга қадар ижарага олди.

Икарди 2013 йили «Сампдория»дан «Интер»га 400 минг евро эвазига трансфер қилинганди. У «нерадзуррилар»даги фаолияти давомида 219 баҳсда қатнашиб, 124та гол урди ва 28та самарали узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
26 ёшли аргентиналик футболчи янги клуби таркибида 18 рақам остида ҳаракат қилади.






