

Бир неча дақиқа аввал Неаполнинг "Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ишдан бўшатилди.
"Клуб президенти Аурелио Де Лаурентис ва Карло Анчелотти ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро ҳурмат ўзгармади", - дейилади клубнинг расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис бугун Бельгиянинг "Генк" клубини мағлуб қилиб, жамоани Европа чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига олиб чиққанди.



