

Унга кўра, “Зенит”нинг икки легионери Малком ҳамда Клаудиньо Россия паспортини олиш учун ҳаракатларни бошлаган.
Ярим ҳимоячилар шу орқали Россияда солиқлар учун камроқ маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. 25 ёшли Малком ҳамда унинг тенгдоши бўлган Клаудиньо Бразилия ТЖда ўйнашмаган. Аммо иккиси 2020 йилги Олимпиадада олтин медалларни қўлга киритишган.
Малком 2019 йил, Клаудиньо эса 2021 йилдан бери петербургликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.



