Бразилия терма жамоаси собиқ ўйинчиси: "Роналду ҳеч қачон Пеле, Марадона ва Мессининг даражасига чиқа олмайди"
04 мар 2021 15:18
Янгиликлар
Бразилия терма жамоаси собиқ ўйинчиси: "Роналду ҳеч қачон Пеле, Марадона ва Мессининг даражасига чиқа олмайди"
Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Жозе Алтафини "Ювентус"да ўйнаётган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен Криштиану ҳеч қачон Пеле, Диего Марадона ва Лионель Месси даражасига чиқа олмайди деб ҳисоблайман. Бу уччаласи - футбол тарихидаги энг зўр ўйинчилар", - дейди 1958 йилги ЖЧ ғолиби.
36 ёшли Роналду жорий мавсум А Серия доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 3та ассист қайд этди.
Португалиялик футболчининг Италия клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар