Бразилия футбол конфедерацияси "Барселона"-"Атлетико" ўйинида Неймарни майдонга тушмаслигини истамоқда

Aziz Tukhtamuradov
14 май 2014, 09:00
Бразилия футбол конфедерацияси ва унинг ҳомийлари Неймарга бу борада босим ўтказишмоқда.

Бразилияликлар "Барселона" футболчиси Неймарнинг "Атлетико"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушмаслигини истамоқдалар.

Агар 22 ёшли футболчи шанба куни майдонга тушса, чап оёғидан олган жароҳатини қайталаб олиши мумкин. Шу сабабли, улар футболчига ўзини эҳтиёт қилишини уқтирмоқдалар.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru